1447 йил 20 жумадул аввал | 2025 йил 11 ноябрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Яхшилик қасидаси

11:50 / 17.07.2024 1514 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ бизни тупроқдан,

Гўзал қилиб яратган.

Омон борки жону тан,

Яхшилик қил, яхшилик!

Ўн саккиз минг бу олам,

Ичра улуғ зот одам

Бўлганимиз учун ҳам,

Яхшилик қил, яхшилик!

Бошга ақл, кўзга нур,

Берди тилга тафаккур.

Бунга қилиб кўп шукр,

Яхшилик қил, яхшилик!

Ердан берса ризқ, умр,

Кўкдан ёғса меҳр, нур.

Такрор айтиб ташаккур,

Яхшилик қил, яхшилик!

Муқаддас сўз-калом чун,

Сийлаб айтган салом чун,

Ҳақ аталган ул ном чун,

Яхшилик қил, яхшилик!

Сидқидилдан бўлса аҳд,

Яхшилик бу – билсанг бахт!

Буни англаб ҳамма вақт,

Яхшилик қил, яхшилик!

Қандай ширин бу ҳаёт,

Илм, ҳунарда бил нажот.

Қолдириб сен яхши от,

Яхшилик қил, яхшилик!

Ёмонликни ҳеч тутмай,

Омонатлик унутмай,

Қайтишини ҳам кутмай,

Яхшилик қил, яхшилик!

Равон эзгу йўл билан,

Хайрли, очиқ қўл билан,

Ҳеч бўлмаса тил билан,

Яхшилик қил, яхшилик!

Умр – олий хуш неъмат,

Лек ўткинчи бир фурсат,

Ҳар кун ахир ғанимат,

Яхшилик қил, яхшилик!

Кунлар ўтар басма-бас,

Аёвсиз вақт тўхтамас,

Ёдда тутиб ҳар нафас,

Яхшилик қил, яхшилик!

Яхшилик бўлса одат,

Икки оламда роҳат.

Топай десанг саодат,

Яхшилик қил, яхшилик!

Ният бўлса, чин, холис,

Омадлар кетмас олис.

Иймон билан этиб ҳис,

Яхшилик қил, яхшилик!

Манзил яқин кун оша,

Эътиқод бирла яша.

Омон бўлу ҳамиша,

Яхшилик қил, яхшилик!

Назирий дер, эй инсон,

Яхшиликда кўп имкон.

Ҳаёт экансан ҳар он,

Яхшилик қил, яхшилик!

 

Салимхон Назирий.

«Ҳилол» журнали 7 сон.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҚАНИЙДИАйбим кўп ўзимга ёқмаган,Аммо бир орзу бор жон танда.Қанийди Қуръонни ёдлаганБир банда бўлсайдим, бир бандаЭй Тангрим Юрак бер, бир юракШайтоннинг макрига давоми...

7866 05:00 / 07.03.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога беадад саловоту саломлар бўлсин. Муҳтарам ўқувчилар, давоми...

5806 05:00 / 11.03.2017
Най ҳарифи ҳар ки аз ёри бурид,Пардаҳояш пардаҳойи мо дарид. Ким жаҳондин кечди, най дўстдир, басе,Пардамизни йиртди найнинг пардаси.Дунёга боғлиқ бўлган давоми...

2363 16:53 / 04.01.2024
СИЗ БИЛМАГАН ТАРИХРус сайёҳатчиси Афанасий Никитин жуда ғаройиб инсон эди. Асл матни қадимий рус тилида бўлган унинг Уч денгиз оша саёҳатrdquo асари тўрт тилда давоми...

3771 05:00 / 07.03.2017