1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2025 йилги ҳаж мавсуми учун Мадинада меҳмонхоналарни рўйхатдан ўтказиш бошланди

17:14 / 11.07.2024 12876 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонининг Мадинадаги турар жой қўмитаси 2024 йил 7 июлдан бошлаб, 2025 йилги ҳаж мавсумига жойларни рўйхатдан ўтказиш учун аризаларни қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар беради. Аризаларни қабул қилиш даври ҳижрий 1446 йилнинг биринчи кунидан бошланиб, Ражаб ойининг охиригача давом этади.

Ўтган ой икки муқаддас заминда 1,8 миллионга яқин зиёратчи, жумладан, хориждан 1,6 миллион нафар зиёратчи ҳаж ибодатини адо этишди. Расмийлар амалдаги ҳаж визаси зарурлигини таъкидлаб, рухсат этилмаган саёҳатларга кескин чоралар кўрди.

Кўпгина зиёратчилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида намоз ўқиш ва у зотнинг муборак қабрларни зиёрат қилиш учун Мадинага ташриф буюришади.

Саудия Арабистони маълумотларига кўра, сўнгги ҳаж мавсумида масжидга 1,3 миллион зиёратчилар ташриф буюрган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Москва шаҳрида Мусулмонларга руҳий ёрдам бериш уюшмаси томонидан Ислом маданияти, илми ва маорифини қўллабқувватлаш Фонди кўмагида давоми...

2444 11:26 / 13.10.2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан қатор давоми...

2037 10:00 / 16.05.2020
Доғистон муфтийси шайх Аҳмад Афандининг қаламига мансуб .Солиҳларнинг фазилатлари, китобини индонезия тилига таржима қилишни режалаштирилган.Шу мақсадда давоми...

1314 16:00 / 21.01.2022
Дубай валиаҳд шаҳзодаси ва Дубай Ижроия кенгаши раиси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум муфтийлар, имомлар, муаззинлар, мусулмон воизлари, олимлар ва давоми...

1804 13:45 / 19.04.2023
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021