1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Умра зиёратини ўтказиш учун тегишли лицензияга эга бўлиш кераклиги белгиланди

11:36 / 04.07.2024 1360 pdf Ўқиш режими + -

Умра тадбирларини ташкил этиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида бож тўлаш керак. Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияни қалбакилаштириш БҲМнинг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади.

2 июль куни президент томонидан имзоланган қонун [ЎРҚ-935-сон] билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар қилди. Қонун Қонунчилик палатасида 26 март куни қабул қилиниб, Сенат томонидан 18 май куни маъқулланганди.

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

Шунингдек, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланди.

Бундан ташқари «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолиятини лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 10 баравари (3 млн 400 минг сўм) этиб белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

 

Мавзуга оид мақолалар
Кўпчиликка яхши маълумки, Ислом тамаддуни марказларидан бири бўлган она Ватанимизда узоқ йиллардан буён Аллоҳнинг каломи ndash Қуръони карим китоби нашр давоми...

12693 19:32 / 06.04.2018
Испаниянинг автоном шаҳри бўлган Сеутада, бугун икки номаълум шахс мотоциклда келиб, масжид томонга қарата бир неча бор ўқ узган. Бу ҳақда islamtoday.ru хабар давоми...

2727 16:00 / 24.06.2019
Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди. .Бугун тарихий воқеа mdash бугун қардошим Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг .Олий даражали Имом давоми...

1471 01:03 / 11.11.2022
Ассалому алайкум, ҳурматли диний таълим муассасалари раҳбарлари, фидойи мударрислар ҳамда жонкуяр мураббийларАллоҳ таолога беҳисоб шукрки, сўнгги йилларда давоми...

1651 21:39 / 29.09.2023
Аудиолар

212754 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131970 14:35 / 11.08.2021