Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Рамазон ойи кирганда жаннат эшиклари очилади | Сийрат дарслари (287-дарс)

19:00 / 22.06.2024 2224 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

441. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Мен ҳилолни кўрдим», деди. «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деб гувоҳлик берасанми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Муҳаммад – Аллоҳнинг Расули» деб гувоҳлик берасанми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Эй Билол, одамларга эълон қил, эртага рўза тутсинлар», дедилар.

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Жоруд, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

442. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Одамлар оғиз очган куни Фитр (ҳайити)дир. Одамлар қурбонлик қилган куни Қурбон (ҳайити)дир».

Термизий ривоят қилган.

443. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон ойи кирганда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Рамазон келса, жаннат эшиклари очилади», дейилган.

Бухорий ривоят қилган.

Бошқа ривоятда: «Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлса, шайтонлар ва ўзбошимча жинлар кишанланади. Дўзахнинг эшиклари ёпилади, улардан бирор эшик очилмайди. Жаннатнинг эшиклари очилади, улардан бирор эшик ёпилмайди. Бир нидо қилувчи: «Эй яхшилик истовчи, келиб қол! Эй ёмонлик истовчи, бас қил!» деб нидо қилади. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган(банда)лари бўлур. Ҳар кеча шундоқ бўлади», дейилган.

Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

444. Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким фажрдан олдин рўзани қасд қилмаса, унинг рўзаси йўқдир», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

445. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни менга: «Ҳой Оиша, ҳузурингизда бирор нарса борми?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳузуримизда ҳеч нарса йўқ», дедик. «Ундай бўлса, мен рўзадорман», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб кетдилар. Шунда бизга ҳадя берилди ёки бизга зиёратчилар келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтиб келганларида: «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳадя қилинди ёки бизга зиёратчилар келди. Сизга бир нарса беркитиб қўйдим», дедим. «У нима?» дедилар. «Ҳайс», дедим. «Олиб кел», дедилар. Мен олиб келдим ва ундан едилар. Сўнгра: «Эрталаб рўза тутган эдим», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Ҳайс – арабларнинг хурмо, сариёғ, қурут ёки унни аралаштириб тайёрлайдиган таоми.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
673. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Олдида иккита арқонга боғланган от бор эди. Уни булут ўраб, устида давоми...

4558 16:48 / 11.02.2022
Аллоҳ азза ва жалла ўзининг тоатига бўлган буйруқни Расули саййидимиз соллаллоҳ алайҳи васалламга бўлган итоатга боғлади. Кейин уни такрор ва такарор таъкидлаб, давоми...

5181 16:50 / 12.02.2018
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманларига ва мухолифларига муомалалари166. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

5515 21:10 / 29.03.2019
718. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдодни ўқиб бўлганларидан кейин уларга юзларини ўгириб қараган давоми...

5261 19:00 / 27.05.2022
Аудиолар

211002 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар