1447 йил 20 жумадул аввал | 2025 йил 11 ноябрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Ғам ема

16:59 / 07.06.2024 1721 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қайтадир Канъонга ул Юсуфи сарсон, ғам ема,

Бир куни ғам кулбаси бўлгай гулистон, ғам ема!

Бўлма бадбин, ғамзада кўнглинг иши ўнглангуси,

Тоабад савдоли бош қолмас паришон, ғам ема!

Бошга тортарсан яна гул пардасин бўстон аро,

Келса умринг кўклами булбули хушхон, ғам ема!

Бу фалак биз истагандек бир нафас айланмади,

Лек мудом бир хилда қолмас чархи гардон, ғам ема!

Ноумид бўлма, илоҳий сирга ақлинг етмаса,

Кўп ўйинлар, билсанг, ул пардада пинҳон, ғам ема!

Гар фано сели ҳаётингнинг асосини йиқар,

Нуҳ паноҳинг бўлса, келсин, майли, тўфон, ғам ема!

Каъба шавқида биёбонларни қатъ этсанг агар,

Шох-тикон тилса оёқни, айласа қон, ғам ема!

Бизга ёр ҳажри, рақиб озори бас, қисмат эмиш,

Ҳолимиздан бохабар аслинда Яздон, ғам ема!

Кимки саргардон бўлиб, оламда ғамхўр топмади,

Оқибат бир меҳрибон топгай ул инсон, ғам ема!

Гарчи манзил кўп хатарли, гарчи мақсад ноаён,

Йўқ бирор йўлки, анга йўқ эрса поён, ғам ема!

Бу фақирлик гўшаси, тун хилватида, Ҳофизо,

То ишинг зикру дуо, таҳсили Қуръон, ғам ема!

 

Ҳофиз Шерозий

«Ҳилол» журнали 12(57) сон

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Най ҳарифи ҳар ки аз ёри бурид,Пардаҳояш пардаҳойи мо дарид. Ким жаҳондин кечди, най дўстдир, басе,Пардамизни йиртди найнинг пардаси.Дунёга боғлиқ бўлган давоми...

2363 16:53 / 04.01.2024
МУҚАДДИМАМусулмон ўғилқизларимМен барча тенгқурларингиз каби сизнинг ҳам қиссаю ҳикояларга, уларни эшитиш ва ўқишга жудажуда қизиқишингизни кўриб турибман. давоми...

29985 05:00 / 11.03.2017
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин давоми...

14091 08:00 / 14 февраль
Тўғри сўз ҳам гоҳо мисли ўқ,Теккан жойга ботади, болам.Иззатингдан аъло бойлик йўқ,Ибратингдан аълороқ гул ҳам. Чеҳрангга ким боқса ногоҳон,Истарангдан юзи давоми...

1662 14:54 / 11.01.2024