Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Закотнинг фарзлиги ва фазилати | Фиқҳ дарслари (285-дарс)

19:00 / 07.06.2024 2622 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ

Аллоҳ таоло:

«Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Расулга итоат қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангиз», деган (Нур сураси, 56-оят).

Қуръони Каримда намоз билан закот йигирма етти жойда бирга зикр қилингани юқорида айтиб ўтилган эди. Ушбу оят ана шу оятларнинг энг шиддатлисидир.

Аллоҳ таоло намоз ўқишга қандай амр қилган бўлса, закот беришга ҳам, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишга ҳам шундай амр қилмоқда.

Демак, намоз қандай фарз бўлса, закот ҳам шундай фарз. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш ҳақидаги амр қанча кучга эга бўлса, закот бериш ҳақидаги амр ҳам шунча кучга эгадир.

Аллоҳ таоло:

ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ

«Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир», деган (Тавба сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло ушбу оятда Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга амр қилиб, моли нисобга етган мусулмонларнинг молларидан закот олишга буюрмоқда.

Закотнинг бир номи «садақа»дир. Бизда «садақа» сўзи ихтиёрий хайр-эҳсонга нисбатан айтилса ҳам, араб тилида закотни билдиради. Закотни «садақа» дейиш «садақа» сўзида «тасдиқ» маъноси борлиги учундир. Чунки ўз молидан иймон-ихлос билан закотни чиқариб бериш мазкур одамнинг иймони ҳақиқий эканининг тасдиғидир.

Аллоҳ таоло:

ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ

«Бас, сизлардан иймон келтирган ва инфоқ қилганларга улуғ ажр бордир», деган (Ҳадид сураси, 7-оят).

Иймон билан инфоқ бирга бўлганда кишига катта фойда келтирар экан. Бунда мўминларни закот ва бошқа молиявий ибодатларга чорлаш бор.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِمُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ حِينَ بَعَثَهُ إِلَى الْيَمَن: «إِنَّكَ سَتَأْتِي قَوْمًا أَهْلَ كِتَابٍ، فَإِذَا جِئْتَهُمْ فَادْعُهُمْ إِلَى أَنْ يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لَكَ بِذَلِكَ فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللهَ قَدْ فَرَضَ عَلَيْهِمْ خَمْسَ صَلَوَاتٍ فِي كُلِّ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لَكَ بِذَلِكَ فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللهَ قَدْ فَرَضَ عَلَيْهِمْ صَدَقَةً تُؤْخَذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ فَتُرَدُّ عَلَى فُقَرَائِهِمْ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لَكَ بِذَلِكَ فَإِيَّاكَ وَكَرَائِمَ أَمْوَالِهِمْ، وَاتَّقِ دَعْوَةَ الْمَظْلُومِ فَإِنَّهُ لَيْسَ بَيْنَهُ وَبَيْنَ اللهِ حِجَابٌ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабални Яманга юбораётиб, унга қуйидагиларни айтганлар:

«Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг ҳузурига борасан. Бас, қачон уларнинг ҳузурига етиб борсанг, уларни «Лаа илааҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ», деб шаҳодат беришларига даъват қил.

Агар улар сенга бунда итоат этсалар, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганининг хабарини бер.

Агар улар сенга бунда итоат этсалар, Аллоҳ уларга уларнинг бойларидан олиниб, фақирларига қайтариладиган садақани фарз қилганининг хабарини бер.

Агар улар сенга бунда итоат этсалар, яхши молларини олишдан ҳазир бўл. Мазлумнинг дуосидан қўрқ, чунки у (дуо) билан Аллоҳнинг орасида парда йўқдир».

Бешовлари ривоят қилишган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: دُلَّنِي عَلَى عَمَلٍ إِذَا عَمِلْتُهُ دَخَلْتُ الْجَنَّةَ. قَالَ: «تَعْبُدُ اللهَ لَا تُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا، وَتُقِيمُ الصَّلَاةَ الْمَكْتُوبَةَ، وَتُؤَدِّي الزَّكَاةَ الْمَفْرُوضَةَ، وَتَصُومُ رَمَضَانَ». قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَا أَزِيدُ عَلَى هَذَا. فَلَمَّا وَلَّى قَالَ النَّبِيُّ r: «مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَنْظُرَ إِلَى رَجُلٍ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ فَلْيَنْظُرْ إِلَى هَذَا».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Мени бир амалга далолат қилингки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди. У зот:

«Аллоҳга ибодат қиласан ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Фарз намозни қоим қиласан. Фарз қилинган закотни адо этасан. Рамазон(рўзаси)ни тутасан», дедилар.

«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди.

У қайтиб кетгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимни аҳли жаннатдан бир одамга назар солиш хурсанд қилса, бунга назар солсин», дедилар».

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу имомнинг тўлиқ исмлари Убайдуллоҳ Содрушшарийъа алАсғар ибн Масъуд ибн Тожушшарийъа Маҳмуд ибн Содрушшарийъа Аҳмад ибн Жамолуддин Убайдуллоҳ ал Маҳбубий ал давоми...

5254 13:00 / 21.05.2020
Динимизга, азалий урфодатларимизга, маънавият ва анъаналаримизга зид бўлган майхўрликнинг Мовароуннаҳр заминига кириб, авж олишидан ҳукмдорлару миллатнинг кўзи давоми...

4168 05:00 / 04.03.2017
Исломда йўл ва транспортлардан фойдаланиш меъёрлариАллоҳ таолога шукрлар бўлсинки, бугунги кунда юртимизда астасекин турли замонавий мавзуларга оид диний давоми...

16683 05:00 / 04.03.2017
Ҳозирги замоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири матбуот ва ахборот воситаларининг мислсиз ривожланиб, инсонлар ҳаётида ўта муҳим ўрин эгаллаганидир. Матбуот ва давоми...

4756 05:00 / 04.03.2017