Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Қуёш чиқиши билан Бомдод намозининг вақти тугайди | Ҳадис дарслари (282-дарс)

19:00 / 15.05.2024 7338 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Охирги вақти чиқмай туриб, бир ракъати ўқиб қолинган намоз, гарчи бир ракъатдан бошқаси ўз вақтида ўқилмаса ҳам, вақт чиқмай туриб ўқилган намоз ҳисобига ўтади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الصُّبْحِ قَبْلَ أَنْ تَطْلُعَ الشَّمْسُ فَقَدْ أَدْرَكَ الصُّبْحَ، وَمَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الْعَصْرِ قَبْلَ أَنْ تَغْرُبَ الشَّمْسُ فَقَدْ أَدْرَكَ الْعَصْرَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким қуёш чиқишидан олдин Бомдоддан бир ракъатни топса, батаҳқиқ, Бомдодни топибдир. Ким қуёш ботишидан олдин Асрдан бир ракъат топса, батаҳқиқ, асрни топибдир», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойда ва ҳукм очиқ-ойдин кўриниб турибди.

Ҳанафийдан бошқа мазҳабларга кўра, бир одам узр туфайли Бомдод намозига кеч қолиб, қуёш чиқмасдан аввал бир ракъатини ўқиб қолса, қуёш чиқса ҳам иккинчи ракъатини ўқийверади. Унинг намози вақтида ўқилган намоз ҳисобланиб, қазо бўлмайди. Бироқ ҳанафий мазҳаби уламолари бошқа ҳадисга асосланиб, қуёш чиқиши билан Бомдод намозининг вақти тугайди, бу пайтда Бомдод ўқиётган кишининг намози бузилади, деб ҳукм чиқарганлар.

Лекин бир киши кеч қолиб, Асрнинг бир ракъатини ўқиганидан кейин қуёш ботиб қолса, намози ботил бўлмайди. У ўз намозини давом эттириб, ўқийверади. Намози тугал бўлади.

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الصَّلَاةِ فَقَدْ أَدْرَكَ الصَّلَاةَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким намоздан бир ракъатни топса, батаҳқиқ, намозни топибдир», дедилар».

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадисда фақат Бомдод ёки Аср намозлари ҳақида эмас, балки барча намозлар ҳақида сўз бормоқда. Мусулмон одам кеч қолиб, қайси бир намознинг охирги вақтида бир ракъат бўлса ҳам ўқиб қолса, ўша намозни тамомлайди ва ўз вақтида адо қилган ҳисобланади. Унинг намози қазо бўлмайди.

Баъзи кишилар агар намоз вақти оз қолган бўлса, кейинроқ, бемалол қазосини ўқиб оларман, деб бепарволик қиладилар. Бу мутлақо нотўғридир. Мусулмон киши намозни умуман қазо қилмаслиги керак. Бир вақт қазо бўлган намознинг гуноҳини ювиш анча қийин. Шунинг учун охирги вақтида бўлса ҳам, биргина ракъатига илиниб қолса ҳам, ҳаракат қилиш керак. Бундай рухсатнинг берилиши биз бандалар учун айни меҳрибонликнинг ўзидир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида Бомдод намозида эдик. Бас, давоми...

2222 19:00 / 30 январь
Қуръони Каримнинг исмларидан бири .Китоб,дир. Шаръий манбаларда, мисол учун фиқҳ, ҳадис ва бошқа илмлардаги баҳсларда .Китоб, дейилса, Қуръони Карим давоми...

6147 16:40 / 03.02.2021
. . Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Биримизнинг кийимига ҳайзнинг давоми...

2394 19:00 / 17.07.2024
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир идишдан икковимиз ҳам жунуб ҳолимизда ғусл давоми...

4585 19:00 / 20.09.2023