1447 йил 20 жумадул аввал | 2025 йил 11 ноябрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Кимсалар бор...

09:33 / 15.05.2024 1887 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кимсалар бор...

 

Бир қуёшдин чўлда янтоқ, боғда гул-раъно битар,

Бир қаламдин ким ғазал-у ким эса иғво битар.

 

Кимса борки, бир дарахтни ўт ёқиб косов қилур,

Кимса борки, бир чивиқдан ўстириб асо битар.

 

Тил мисоли аридур кимдир андин заҳр йиғур,

Ким эса бол тўплабон шаҳду шакар ҳалво битар.

 

Биров борки, эгри сўзинг тўғрилаб лутф айлагай,

Биров борки, тўғри сўздин эл аро ғавғо битар.

 

Зайниддин, доимо бўлгил сен тилингга эҳтиёт,

Тил захми кетмагай, тиғ солган яро битар.

 

Кўнгил айтур

 

Нотавон бул кўнгил айтур: ой каби талъатга боқ,

Ой сабаб, Аллоҳ яратган ул ажиб санъатга боқ.

 

Лол бўлиб суратдек қотдим ҳусни рўйинг олдида,

Ёлборурман бир қиё, эй ой, ўшал суратга боқ.

 

Майли боқма суратимга жони йўқ тандан не суд?

Кўзларида қота қолган тош каби ҳайратга боқ.

 

Боқмасанг гар суратимга сийратимдан очма гап,

Сен уни етмайсан англаб минг бир ўшал сийратга боқ.

 

Томчи сувман гарчиким, ғайратим денгизчадир,

Сен қуёш бўлсанг агарким, мендаги журъатга боқ.

 

Зайниддин, ой юзга боқма, сен ошиқ бўлсанг вале,

 Моҳирўйларни яратган Соҳиби Қудратга боқ.

 

Зайниддин Баҳриддинов

«Ҳилол» журнали 10(55) сони

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
БЕШИНЧИ БОБ ИСЛОМ ОЛАМИГА НАЗАРХИЗМАТЭй роббимиз, яратмишсан дунёни икки қилиб,Исломдан бошқаси недир ndash ҳеч ким кетмади билиб...Орқамиздан бақирсалар, биз давоми...

67550 05:00 / 07.03.2017
Аллоҳ бизни тупроқдан, Гўзал қилиб яратган. Омон борки жону тан, Яхшилик қил, яхшилик Ўн саккиз минг бу олам, Ичра улуғ зот одам Бўлганимиз учун ҳам, Яхшилик қил, давоми...

1514 11:50 / 17.07.2024
Денгиз тўлқинлари устида пайдо бўладиган кўпиклар, мажоз ва ҳақиқат тарзида гўзал ва мукаммал ифодалар билан баён этилади. Инсон фақат кўпикларни томоша қилиш давоми...

1777 14:27 / 20 февраль
Лаин шайтон қурди дом. ДодАсирман ғаним домида.Тонглар отди вақти бомдод,Қолдим зил уйқу комида. Қулоқ карми эшитилмасМуаззиннинг овозлариКим ҳуркитган чиқармас давоми...

1389 13:38 / 09 март