1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратларига янги ўринбосар тайинланди

18:51 / 08.05.2024 1980 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган.

У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институти .Қуръон илмлари, кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Имом Қолуннинг Имом Нофеъдан қилган ривояти Шотибий йўли орқали Пайғамбаримиз давоми...

1245 15:17 / 05.12.2024
Аввал хабар берганимиздек, kun.uz манбасида ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг .DIALOG, лойиҳаси кўрсатувида .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ давоми...

2287 14:28 / 19.11.2021
Мавлоно баҳрул улум Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаганликлари ҳақида хабар берган эдик.Кеча 2019 йил 5 октябрь куни Мавлоно давоми...

2686 17:54 / 05.10.2019
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Парижда бўлиб ўтадиган Халқаро мусулмонлар форумида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда давоми...

2489 08:30 / 10.12.2018