1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума фарз қилинган оят

12:05 / 03.05.2024 1962 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланганда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (Жума сураси, 9-оят).

Бу ояти каримада мўмин-мусулмонлар жумага боришга амр қилиняпти. Феълнинг буйруқ майли эса вожибликка далолатдир. Намоз вақтида тижорат ва бошқа машғулотларни тарк этишга бўлган буйруқ унинг бажарилиши зарурлигини таъкидлайди. Зеро, у намозларнинг афзали ва бу умматга берилган мукофотдир.

عَنْ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَجُلًا مِنَ الْيَهُودِ قَالَ لَهُ: يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ، آيَةٌ فِي كِتَابِكُمْ تَقْرَءُونَهَا لَوْ عَلَيْنَا مَعْشَرَ الْيَهُودِ نَزَلَتْ لَاتَّخَذْنَا ذَلِكَ الْيَوْمَ عِيدًا، قَالَ: أَيُّ آيَةٍ؟ قَال: ﮋﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮊ، فَقَالَ عُمَرُ: قَدْ عَرَفْنَا ذَلِكَ الْيَوْمَ وَالْمَكَانَ الَّذِي نَزَلَتْ فِيهِ عَلَى النَّبِيِّ r وَهُوَ قَائِمٌ بِعَرَفَةَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Яҳудийлардан бир одам у кишига: «Эй мўминларнинг амири, Китобингизда бир оят бор, сизлар уни ўқийсизлар. Агар биз, яҳудийлар жамоасига нозил бўлганида эди, ўша кунни байрам қилиб олар эдик», – деди. У киши: «Қайси оят?» – деб сўрадилар.

«Бу кун сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» ояти», – деди. Шунда Умар: «Биз ана шу оят Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган кун ва жойни жуда яхши биламиз. У зот жума куни Арафотда тик турган эдилар», – дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилиш­ган.

Мазкур ояти карима Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажларида нозил бўлган. Ислом дини бандаларга Аллоҳ таоло томонидан берилган улкан неъмат эканини мусулмон бўлмаган инсофли шахслар ҳам эътироф этмоқда. Уламоларимиз ўз китобларида ишончли манбалардан ривоят қилишларича, яҳудийлар ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб: «Китобингизда бир оят бор, сизлар уни ўқийсизлар. Агар биз, яҳудийлар жамоасига нозил бўлганида эди, ўша кунни байрам қилиб олар эдик», – деган экан. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу уларнинг қайси оятни назарда тутаётганларини билгач: «Биз у кунни бир эмас, икки байрам: ҳам жума, ҳам қурбон ҳайити қилиб олганмиз», – деб жавоб берган эканлар.

 «Жума ҳақидаги оят ва ҳадис» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани қуёш оққан пайтда ўқир эдилар,. Абу Довуд ривоят қилган. давоми...

1252 07:46 / 07 февраль
Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг жума куни минбарда туриб .Жума куни учун меҳнат кийимидан бошқа давоми...

4421 04:45 / 06.09.2024
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Бугун ғусл қилиш, хушбўйланиш, Каҳф сурасини ўқиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот ва давоми...

2645 05:49 / 04.11.2022
r . . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Намозга иқомат айтилди. Шунда бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан ушлаб, тўхтатди. У давоми...

4672 05:00 / 22.11.2024