1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз меҳмонлари

19:51 / 01.05.2024 2246 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 30 апрель куни юртимизга яманлик машҳур олим, дин арбоби, шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюришди. 

Меҳмонлар ташрифни юртимизнинг муборак қадамжоларидан бири – «Ҳазрати Имом» мажмуасини зиёрат қилишдан бошлаб, машҳур аллома, фақиҳ, муҳаддис Абу Бакр Қаффол аш-Шоший мақбарасини зиёрат қилдилар, «Мўйи Муборак»да қўним топган «Усмон Мусҳафи» билан яқиндан танишдилар, турли нодир қўлёзмалар, бир неча араб хатларида битилган манбаларни кўздан кечирдилар.

Шундан сўнг меҳмонларимиз Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонига келиб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилдилар, Аллоҳ таолодан набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб, у кишининг ҳақларига дуолар қилдилар.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонларимиз фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ асос солган «Hilol-Nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига ташриф буюришди. Меҳмонларни нашриёт раҳбари Исмоилжон Муҳаммад Содиқ кутиб олдилар. 

Меҳмонлар босмахонада китоб чоп этиш жараёнини кузатдилар, сўнг «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига келиб, у ердаги китобларни, жумладан, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари ҳамда адабий-бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ҳаёт йўллари, илмий мерослари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Шундан кейин меҳмонларимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидда аср намози ўқидилар. 






Намоздан кейин шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари юртимизга тинч-осойишта, фаровон ҳаёт тилаб, юртбошимиз олиб бораётган хайрли ишларга ривож сўраб, дуолар қилдилар.







Меҳмонларимизнинг юртимиз бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳар .Шароит плюс, ногиронлар жамоат бирлашмаси нодавлат нотижорат ташкилотида .Очиқ суҳбатлар, туркум кўрсатуви лойиҳаси ташкил этилган. Ушбу туркум давоми...

2579 16:30 / 15.11.2021
Кафруш Шайх Вақф идораси томонидан ташкил этилган тадбирда 5 ёшдан 20 ёшгача бўлган 100 нафар ёш ҳофизи Қуръонлар идоранинг махсус совғалари билан тақдирландилар. давоми...

1870 16:00 / 25.05.2019
Жорий йилнинг 16 август куни Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси қароргоҳида XVI Бутунроссия мусулмон ёшлар форумининг тантанали очилиш маросими давоми...

1439 18:27 / 15.08.2023
Жорий йилнинг 1819 май кунлари Қозонда .Казан Форум 2023 халқаро ошпазлар, танлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда islamtoday.ru хабар беради. Мусобақа 1500 кв.м майдонга эга чодирда 15 давоми...

1704 17:18 / 27.04.2023
Аудиолар

211009 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130269 14:35 / 11.08.2021