Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Аллоҳдан қўрқиш ва сабр қилиш | Сийрат дарслари (279-дарс)

19:00 / 26.04.2024 3432 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

411. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабр олдида йиғлаб ўтирган аёлнинг ёнидан ўтаётиб, унга: «Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил», дедилар. «Нари тур! Менга етган мусибат сенга етгани йўқ!» деди у. Аёл у зотни танимаган эди. Унга: «Ҳалиги одам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар», дейишди. Шунда у эшиклари олдига келди, у ерда эшик оғаларини кўрмади ва у зотга: «Сизни танимабман», деди. Шунда у зот: «Албатта, сабр биринчи зарбададир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

412. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қай бир бандага мусибат етганда Аллоҳ унга амр қилган нарсани – «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун» деса ва сўнгра «Аллоҳумма ажирни фий мусийбати вахлуф лий хойром-минҳа» деса, Аллоҳ унга албатта ажр беради ва унга бунинг ўрнига яхшироғини беради», деганларини эшитдим. Абу Салама вафот этганида ўзимча: мусулмонларнинг қай бири Абу Саламадан яхши (бўларди), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижрат қилган биринчи оила бўлса, дедим. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилганларидек (истиржоъ) айтдим. Аллоҳ менга унинг ўрнига ундан яхши зотни – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни берди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Ҳотиб ибн Абу Балтаъани ўзларидан совчи қилиб юбордилар. Шунда мен: «Қизим бор ва (ўзим) рашкчиман», дедим. «Аллоҳга уни қиздан беҳожат қилишини ва рашкни кетказишини сўраб дуо қиламиз», дедилар.

Муслим ривоят қилган.

413. Зайнаб бинт Абу Саламадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдига кирдим. Ўшанда унинг отаси Абу Суфён вафот этган кунлар эди. У сариқ рангли аралашма ёки бошқа хушбўй нарса келтиришларини сўради. Ундан бир қизчага суртиб кўрди-да, кейин ўзининг икки юзига суртди. Сўнгра: «Аллоҳга қасамки, ҳозир хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлнинг бирор маййит учун уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ойу ўн кун тутади», деганларини эшитганман», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда:

«Зайнаб айтди: «Зайнаб бинт Жаҳшнинг олдига акаси вафот қилганда кирдим. У хушбўй чақирди, сўнг ундан суртди. Сўнгра: «Аллоҳга қасамки, ҳозир хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбардан туриб: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлнинг бирор маййит учун уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ойу ўн кун тутади», деганларини эшитганман», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доктор Муҳйиддин ибн Муҳаммад Аввома У ЗОТ ТАОЛОНИНГ .АЛЛОҲ ВА УНИНГ ФАРИШТАЛАРИ НАБИЙГА САЛАВОТ АЙТУРЛАР, ДЕГАН ҚАВЛИНИНГ МАЪНОЛАРИ ҲАҚИДА БИСМИЛЛАҲИР давоми...

6337 20:04 / 28.04.2017
316. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан давоми...

3655 19:00 / 24.11.2023
882. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа, деманглар, балки .Аллоҳ хоҳласа, сўнгра фалончи давоми...

3847 19:00 / 14.04.2023
852. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида турган эдим. Шунда у зот айтдилар .Эй давоми...

3717 19:00 / 25.02.2023