1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Хадичаи Kубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Қуръон мусобақаси ўтказилди

16:27 / 22.04.2024 3211 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 20 апрель куни «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида «Қуръон мусобақаси – 2024» бўлиб ўтди.

Мусобақага Тошкент Ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси Қуръони Карим ва тажвид фани ўқитувчилари Исломхон қори Убайдуллаев, Валихон қори Азимбоев, Зафар қори Маҳмудов, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири, устоз Абдуҳаким қори Матқулов, билим юрти ўқитувчиси Авазбек қори Давлатов ҳамда юртимизда аёллар илми ва савиясини оширишда етакчилик қилиб келаётган фазилатли устоза Одинахон Муҳаммад Юсуф ташриф буюрдилар. 

Мусобақа 3 босқичда бўлиб ўтди:

1. Мураттаба йўналиши (30 пора);

2. Ҳифз йўналиши (15 пора);

3. Тиловат йўналиши.

«Мураттаба» йўналиши бўйича:

1️-ўринга Абдуллаева Зилола 2-курс талабаси;

2️-ўринга Абдурасулова Раҳнамо 3-курс талабаси;

3️-ўринга Абдуқаҳҳорова Шарифа 3-курс талабаси муносиб деб топилди.

«15 поралик ҳифз» йўналиши бўйича:

1-ўринга Ўринбоева Фарангиз 1-курс талабаси;

2-ўринга Аҳмадова Барно 2-курс талабаси;

3-ўринга Бойтурсунова Робия 3-курс талабаси муносиб деб топилди.

«Тиловат» йўналиши бўйича:

1-ўринга Баҳодирова Малика 1-курс талабаси;

2-ўринга Турдалиева Шаҳзода 1-курс талабаси;

3-ўринга Турғунбоева Муқаддас 2-курс талабаси муносиб деб топилди.

Таълим муассасаси раҳбарияти томонидан шундай фарзанд тарбиялаганлари сабабидан мусобақа иштирокчиларининг ота-оналарига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг Рамазон ойида «Хатмул Қуръон» бўйича пешқадам талабаларга ташаккурномалар топширилди.

Тадбир сўнгида таълим муассаса маъмурияти томонидан қимматли вақтларини аямасдан ташриф буюрган фахрий устозларга ташаккурномалар топширилди.

Тадбир таълим муассасаси талабалари томонидан қилинган хатмларнинг дуолари билан муассаса ҳаққига дуолар қилинган ҳолда кўтаринки руҳда якунланди.


 

Манба
Hadichai Kubro madrasasi
Мавзуга оид мақолалар
20000 мусулмон намозхонлар Қуддусдаги АлАқсо масжидида Исроил Оккупация Маъмуриятининг ИОА қатъий чоралари остида жума намозини ўқидилар.Масжид воизи Шайх Юсуф давоми...

1843 15:00 / 01.03.2021
Мақола Ҳаж mdash 2019rdquo мавсумида Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шартшароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари ҳаж ибодатини юқори даражада ташкил давоми...

2074 09:41 / 14.08.2019
9 июль. Маккаи мукаррама. Рошидияrdquo меҳмонхонаси.Айни кунларда Саудия Арабистонида ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эрта тонгдан меҳмонхона давоми...

1975 14:54 / 09.07.2023
Буюк Британия шаҳзодаси Чарльз пандемия пайтида Рамазон ойида рўза тутаётган мусулмонларни ҳайратда қолдирди ва COVID19 оқибатида вафот этган оилаларга таъзия давоми...

2129 10:25 / 01.05.2020