1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг Рамазон ойидаги махсус танловида ғолиб бўлган иштирокчилар аниқланди

19:18 / 18.04.2024 1627 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатуви доирасида ўтказилаётган «Энг яхши изоҳ соҳиби» танлови islom.uz порталининг ижтимоий тармоқларида мунтазам равишда тақдим этиб бориляпти.

Муборак Рамазон ойи шарофати билан танловнинг махсус 66-67-68-69 сонларига ёзилган изоҳлардан энг фаоллари ҳакамлар томонидан саралаб олиниб, ғолиб бўлган иштирокчиларга совғалар топширилди.

Ғолиблар:

1. Дилшода Мавлонова Алишер қизи

2. Бўрибоев Озодбек Раҳматуллоҳ ўғли

3. Муқаддас Абдуллаева Котибжон қизи

4. Абдураҳмон Исманжанов Бахром ўғли

5. Зайнаб Уралова Даврон қизи

6. Гулбаҳор Мажидова Шуҳратжон қизи

7. Азимжон Эшонхўжаев

8. Хонзодабону Махмудова Зоир қизи

9. Достон Султонов Равшанович

10. Солиҳабону Муҳаммадова Ғайрат қизи

11. Иброҳимхўжа Собирхўжаев Тоҳирхўжа ўғли

Азизлар, «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатуви доирасида ўтказилаётган «Энг яхши изоҳ соҳиби» танлови давом этади. Кўрсатувнинг 70-сонидан бошлаб ҳар бир сонга ёзилган изоҳлардан фақат биттаси ғолибликка эришади. Иштирокчилар танлов шартлари билан тўлиқ танишиб, шартларга амал қилган ҳолда ўз фикр мулоҳазаларини изоҳларга билдиришлари лозим бўлади. Яна шуни эслатиб ўтамизки, изоҳлар шартлар ёзилган маълумот изоҳига жавоб тариқасида эмас, алоҳида изоҳ шаклида ёзилиши мақсадга мувофиқдир.

Танлов шартлари:

1. Кўрсатув ҳақида умумий фикрингиз.

2. Кўрсатувдаги энг ёққан хотира қайси бўлди?

3. Энг кўп манфаатли бўлган сон қайси бўлди?

4. Барча сонлардан олган 10 та хулосангиз.

5. Кўрсатув бўйича қандай таклиф ва мулоҳазаларингиз бор?

6. Ҳазрат билан боғлиқ сизнинг қандай хотирангиз бор?

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Россия президенти Чеченистонга ташрифи чоғида янги масжидига ташриф буюриб, у қайсидир маънода Бухоро ва Самарқандни эслатишини таъкидлади. Чеченистон раҳбари давоми...

1213 09:56 / 22.08.2024
Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов Макка шаҳрида бўлиб турган Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё давоми...

1247 17:30 / 10.06.2023
Россия Федерацияси Мусулмонлар маънавий бошқармаси САМ Уламолар оқсоқоллар кенгаши Спутник V вакцинасини Россия мусулмонлари фойдаланиши учун мақбул деб давоми...

2410 12:11 / 26.03.2021
Қадрли юртдошлар Аввало, Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган матбуотида, телерадиоканаллар, интернет нашрлари, нашриёт ва матбаа корхоналарида, ахборот давоми...

706 12:15 / 27 июнь
Аудиолар

211005 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130265 14:35 / 11.08.2021