1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси билан меморандум имзоланди

20:14 / 16.04.2024 1172 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари бошланди. Куннинг биринчи ярмида муфтий ҳазратлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси президенти Хванг Бёнг Ха-Аҳмад жаноблари ва Жанубий Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Ли Жу Хва-Абдураҳмон Ли билан учрашув ўтказдилар.  

Федерацияси президенти Ўзбекистон делегациясининг ташрифи билан қутлаб, юртимизнинг ислом тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаш баробарида Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ зотлар ва Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар мусулмон олами эътиборини қозонгани, қадамжо ва мақбаралар дунёнинг турли бурчакларидан зиёратчиларни ўзига жалб этишини эътироф этди. Шунингдек, у бир неча бор заминимизда меҳмон бўлганини айтиш баробарида халқимизнинг одамийлигини ва самимийлигини алоҳида қайд қилди.

 Мулоқотда муфтий ҳазратлари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётгани, диний идоралар ўртасида алоқалари йўлга қўйилгани, ўтган Рамазон ойида бир гуруҳ ўзбекистонлик уламолар Жанубий Кореянинг Сеул, Кожедо, Кимхе, Чеонгжу, Мокпо каби шаҳарларидаги тадбирларда маҳаллий аҳоли ва ватандошлар билан маърифий суҳбатлар ўтказганларини айтиб ўтдилар. Ўзбекистондаги сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, диний жабҳадаги янгиланишлар тўғрисида маълумот бердилар. Шунингдек, маросим иштирокчиларига Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган ролик намойиш этилди ва тарқатма материаллар тақдим этилди.  

Учрашув якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун асос бўладиган англашув Меморандуми имзоланди. Mазкур ҳужжат асосида диний соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, диний таълим ва имом-хатиблар тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, ёт ғояларга биргаликда қарши курашиш ва ҳамкорликда анжуманлар ўтказиш кабиларни амалга оширилади. Шунингдек, Жанубий Кореяда меҳнат мигрантлари кўп жойлашган ҳудудлардаги жоме масжидларга ўзбекистонлик имом-хатибларнинг узлуксиз маърифий суҳбатлар ташкил этиш имкониятлари пайдо бўлади.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2025 йил 14 апрелдан бошлаб .Uzbekistan Airways, Тошкент ndash Жидда ndash Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатади. Компания давоми...

1504 11:08 / 15 апрель
Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси таркибида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин давоми...

739 19:43 / 05 ноябрь
Инсон қўли билан яратилганига ишониш қийин бўлган 1,6 граммлик муқаддас Қуръон нусхаларидан бири Тожикистон миллий кутубхонасида сақланади. Узунлиги 1,8 см, эни 1,2 давоми...

3623 09:30 / 19.12.2018
Пойтахти АнқараДавлат раҳбари, президент ndash Режеп Таййип Эрдўғон.Аҳолиси 84.34 миллион киши 2020 йил ҳисобига кўра.Йирик шаҳарлари Истанбул, Измир, Анқара, Анталия, давоми...

9090 19:00 / 11.11.2021
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021