1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон – покланиш ойи

14:08 / 06.04.2024 1342 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нима учун Рамазонда нафсларимиз роҳатланади? Чунки бу ойда нима учун яратилган бўлсак, ўша ғоя узра машғул бўламиз.

Баъзи рўзадорлар таровеҳ намозини ўқишмайди ёки ундан баъзисини ўқишади, холос. Ваҳоланки, Рамазонда таровеҳда қоим бўлган кишининг савоби улкан ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар.

Имом Бухорий ривоят қилган.

Ушбу таровеҳ намозини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг халифалари адо қилишган. У бандани Роббига яқин қилиб, бандага Аллоҳнинг мағфирати ва муҳаббатини келтириб чиқарадиган сабаблардандир. Таровеҳни ўқимасдан, уни тарк қилиш савобдан маҳрумлик деб эътибор қилинади.

Азизлар, енгни шимаринг, чунки азиз меҳмонимиз – Рамазон шошиб турибди. Қуръонингизни ўқинг, камчиликларингизни тўлдиринг, саждаларингизни узун қилинг, нафлларни кўпайтиринг, дуоларга берилинг, руҳиятингизни бир назорат қилиб олинг, Рамазонни қалбингиз ҳаёти қилиб олинг.

Эй ушбу ойнинг фазилатидан бебаҳра қолган ғофил! Ушбу фурсатни ғанимат бил.

– Эй озор берувчи сўзларни кўп гапирувчи, тилингни тий!

– Эй ишлардан масъул бўлган кимса, ақлингни йиғ!

– Эй хатолар туфайли қалби кирланган кимса, булғанган қалбингни тавба билан юв!

– Эй амал дафтарига фақат қабоҳатлар ёзилган кимса, амал дафтарингни тозалашга шошил!

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тилшунос мутахассисларнинг таъкидлашларича, .ҳайит, сўзи ҳам асли .ийд, сўзидан олинган экан. .Ўзбек тилининг изоҳли луғати,, 676бет. Москва. 1981 йил.. Ўғузлар қадимги давоми...

3976 14:30 / 28.04.2022
Баъзилар .Рўзадорни тўйдирган одам рўза тутганнинг савобини олади,, деган гапни хато талқин этади, ифторлик маросими уюштириб, кўп одамларни чақиради, кейин ўзи давоми...

1827 16:09 / 28.03.2023
Барчамиз ҳаётимиз давомида нимадир касаллик билан оғриганмиз, беморлик ҳақида хабаримиз бор. Шунинг учун ҳам баданимиз саломатлигига доимий тарзда эътибор давоми...

2236 15:20 / 21.03.2025
Аллоҳ таоло инсонни икки олам орасида яратди. Уларнинг биринчиси руҳоният олами, иккинчиси моддият олами. Инсон ушбу икки оламнинг ўртасидадир. Чунки Аллоҳ таоло давоми...

1999 13:46 / 02.03.2025