1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Набий алайҳиссалом қадр кечасини эсдан чиқарганларининг ҳикмати

14:10 / 01.04.2024 2236 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Лайлатул қадр»ни фақат 27 кечада, деб эътиқод қилиб, охирги ўн кунликнинг бошқа кечаларида ибодатда қоим бўлмаслик, кўпгина хайрдан маҳрумлик аломатидир. Ваҳоланки, қадр кечаси охирги ўн кунликда, ҳар йили ҳар-хил кечада келади. Бир йили 21 да, бошқа йили 23, бошқа йили 25 ёки 27 ёки 29 да келади. Ўша кечалар ичида энг умидворлиги 27 кеча. Аммо бу ундан бошқа кечада келмайди, дегани эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом у кечани аниқ тайин қилмоқчи бўлганларида жанжаллашиб турган икки киши сабабли эсдан чиқарганларининг ҳикмати ҳам шунда. Яъни, бандалар ялқовлик қилиб бир кечага суяниб қолишмасин. Қадр кечасини барча кечалардан ахтаришсин, деган ҳикматлар ётибди.


Баъзи бир салафлар: «Агар Лайлатул қадрни йил бўйи изланглар, дейилганда, йил бўйи қоим бўлиб қадр кечасини излаб чиққан бўлар эдик. Лекин Аллоҳ меҳрибончилик қилиб, уни фақат охирги ўн кунликдан изланглар, деди», деб марҳамат қилган эканлар. 


Бу ёғига биздан фақат шу саноқли ўн кунликда жидду жаҳд қилиш қолади, холос.
Аллоҳ таоло барчамизни фазли карами ила қадр кечасини топадиган, бир кечада минг ойлик ибодат савобини қўлга киритадиган саодатли бандаларидан қилсин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . , . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рамазоннинг охирги кечасида ўзининг умматини давоми...

2854 17:00 / 30.04.2022
Ислом тарихида Рамазон ойида бир қатор муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган.1. Ваҳийнинг нозил бўла бошлаши. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 40 ёшга етганларида давоми...

3747 09:00 / 03.04.2022
Рамазон ndash ибодат ойи. Намоз ибодатини, Қуръон қироатини кўпайтирадиган ой. Шошилмайдиган, ибодатлардан зерикмайдиган ой. Ғанимат ойиЯна шуни билмоқ керакки, давоми...

2343 05:30 / 13.03.2024
Муборак Рамазон ойи якун топди, энди шу вақт оралиғида нималарни якка ва умумий тартибда ўрганганимиз ҳақида ўйлаш вақти келди ndash ҳар биримиз Абадий, Энг Олий, давоми...

5358 11:00 / 21.04.2023