1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Кибрнинг касофати

05:30 / 21.03.2024 2714 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло башарият отаси – Одам алайҳиссаломни яратиб фаришталарга унга сажда қилишини буюрди. Барча малоикалар Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб сажда қилишди. Лекин улар орасида бўлган Азозил бош тортди ва: «Сен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратган башарга сажда қила олмасман» (Ҳижр сураси, 33-оят). Ундан афзалман. Мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан», деди.


Парвардигор Азозилни раҳматидан четлаштирди. У гуноҳи учун тавба қилмади ва «Иблис» деб номланди. Иблис «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлган», деганидир.


Иблис Одам ва унинг зурриётлари душманига айланди. «У (Иблис) деди: «Роббим, мени йўлдан оздирганинг сабабли албатта мен уларга Ер юзида (гуноҳларни) чиройли кўрсатаман ва албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздираман. Улардан танланган бандаларинг мустасно» (Ҳижр сураси, 39–40-оятлар).

* * *
Иблис Одам алайҳиссаломдан интиқом олишни истарди. Чунки у Одам алайҳиссаломни ўзини Аллоҳнинг раҳматидан қувилганлик сабаби деб биларди. Аслида эса кибри ва Одамга ҳасади уни улуғ даражадан тушириб, Аллоҳ раҳматидан узоқлаштирганди.
Иблиснинг мақсади ўзи каби Одам алайҳиссаломни ҳамда Ҳаввони Аллоҳ таолонинг раҳматидан тамомила чиқариб, Ер юзини маскан тутиш эди. У биринчи галда Ҳавво онамизни иғво қилди. Кейин Одам алайҳиссаломни. Натижада улар Аллоҳ таолога исён қилишди.


Аллоҳ таоло Одам ва Ҳавводан тақиқлаган дарахт мевасини ейишгани учун ғазабланди ва: «...Сизларни ана ўша дарахтдан қайтарган эмасмидим ва шайтон икковингизга очиқ-ойдин душмандир, демаганмидим?!» (Аъроф сураси, 22-оят) деди.


Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиз қилган ишларига мағфират сўраб: «Роббимиз, ўзимизга зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз», дедилар» (Аъроф сураси, 23-оят).


Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамизга Ерга тушишларига амр этиб бундай деди: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга Ер юзида қароргоҳ бор ва маълум вақтгача фойдаланиш бор» (Аъроф сураси, 24-оят).

* * *
«Одам Роббидан сўзларни қабул қилиб олди, кейин (У Зот) унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани қабул қилувчидир, раҳмлидир. «Ундан ҳаммангиз тушинг. Агар Мендан сизга ҳидоят келса-ю, ўшанда ким Менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар», дедик. Ва куфр келтирган ҳамда оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса – ўшалар дўзах эгаларидир, улар унда мангу қолувчидирлар» (Бақара сураси, 37–39-оятлар).


Аммо Иблиснинг Одамга нисбатан адовати шу билан тўхтамади. У Одам наслига қарши янги урушни бошлади. «Албатта, шайтоннинг ҳийласи заифдир» (Нисо сураси, 76-оят). У қиёматгача бўлажак Одам алайҳиссалом наслини васваса қилиш пайида. Аллоҳ таоло ва расули амрига бўйсуниш унинг васвасасидан қутулишнинг ягона йўлидир.


Қалб қўрғонга ўхшайди. Ихлос билан айтилган зикр уни ёритиб туради. Зарбулмасал қиладиган бўлсак, ақлнинг қўрғони ва ҳавои нафснинг маскани ўртасида илм яшайди. У ақлнинг қўрғонига қўриқчидир. Шайтон қўриқчини ғафлатда қолдириб, бирон-бир туйнукдан кириб олиш истагида, қўрғон атрофида тинмай айланади. Бунинг учун қўриқчи (яъни илм) қўриқланиши лозим бўлган барча эшик ва туйнукларни яхши билмоғи, бир лаҳза бўлса-да, эътиборсиз қолдирмаслиги лозим. Чунки душман ўта сергак.


Қўриқчига бу ишда қўрғоннинг ҳар тарафида осилган тиниқ кўзгу (яъни тақво) ёрдамчидир. У қўриқчини атрофида содир бўлаётган катта-кичик ҳодисадан огоҳ этиб, ўзида акс эттиради. Шайтон кўзгуда акс этмасликка уринади. Бунинг учун тутундан (яъни васвасадан) фойдаланиб, кўзгуни хиралаштиради.


Шайтон қўрғонга бир қанча ҳужумлар уюштиради. Гоҳида бир ҳамла билан у ерга киришга муваффақ бўлса, баъзида соқчининг ҳужумидан ортга чекинади.


Агар шамол (яъни зикр) бўлмаса, шайтоннинг тутуни деворлардаги кўзгуни занглатиб юборади ва у қўрғонни бутунлай эгаллайди. Қўриқчи ғафлатда қолганидан фойдаланиб, уни жароҳатлайди. Асирга олиб, ўз йўриғига солади. Аллоҳ асрасин.

Юлдуз Комилова
«Ҳилол» журналининг 9(54) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб .Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди,, дебди. ndash давоми...

1873 15:30 / 08.08.2024
Аллоҳ азза ва жалла айтади.Айтинг .Хабар берингизчи, агар тўсатдан ичар сувларингиз ер тубига сингиб кетар бўлса, у ҳолда ким сизларга оқар сув келтира олур, Мулк давоми...

3556 16:00 / 21.01.2019
Дўзах.. Унинг бир нечта номи бор Жаҳаннам, Жаҳийм, Сақар, Нор ва ҳоказо. Дўзах ҳозир ҳам бор. Уни Қиёмат куни ҳар битта одам ўз кўзи билан кўради. 1. Нор mdash араб давоми...

7122 09:10 / 13.11.2023
Аллоҳ таоло айтади.Албатта, Биз ҳар бир нарсани аниқ ўлчов билан яратдик, Қамар сураси, 49.Ибн Жавзий тафсирларида бу оятнинг нозил бўлиш сабаби хусусида икки хил давоми...

5484 17:00 / 06.12.2018
Аудиолар

211079 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130338 14:35 / 11.08.2021