1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Асл мақсад амалдир

09:16 / 18.03.2024 4222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши ҳазрат Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳга шундай деб ёзди:
«Жуда кўп зикр ва тиловат қила бошлаганман. Таҳажжуд ҳам хуфтондан кейин (кечанинг охирги кечасида) давомийдир. Лекин ҳануз қалбда ҳузур пайдо бўлмади».


Жуда кўп одамларда шундай шикоят бўладики, биз зикр қиламиз, тиловат ҳам қиламиз. Лекин бирор завқ, ҳузур ва халоват сезилмайди. Чунончи, бунинг натижасида одамлар, менинг амалим бекордир ёки қандайдир бағритош ва бераҳмлигим сабабли ҳузур бўлмаяпти ёки Худо билади нима сабаб экан деб ўйлайдилар. Яна бунинг натижасида у хавотир бўлиб қолади ва баъзида маъюсликгача навбат етиб боради. Бу тавфиқ ҳам неъматдир.


Бунинг жавобида ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дедилар:
«Раҳмат»ку пайдо бўлгандир. У раҳбарлик қиляпти. 
«Ҳузур» ўзи унга итоаткордир. Ўзининг навбатида у ҳам ҳозир бўлади.


Яъни, асл нарса Аллоҳнинг раҳмати, яъни амал тавфиқидир. Амал қилиш тавфиқи бўляпти, бу улуғ неъматдир. Уни қадрланг ва унга шукр қилинг. Бу раҳмат сизга раҳбарлик қиляпти. «Ҳузур» қолди, у раҳматга итоаткордир. Қачонки, унинг навбати келса, у ҳам ҳозир бўлади. Нима у ҳам ҳозир бўлиши зарурийми? Йўқ, хечам зарурий эмас. Агар бутун умр ҳузур ҳосил бўлмаса, унда ҳам бирор зарар йўқ. Лаззат ва кайфият мақсад эмас. Амалнинг ўзи асл мақсаддир. У амал орқали ҳосил бўладиган кайфият мақсад эмас.


Масалан, амал натижасида лаззат бўляпти ва ҳузур бўляпти, мулойимлик бўляпти, йиғи келяпти. Бу нарсалар асли ўзи мақсад эмас. Агар ҳосил бўлса, у ҳолда Аллоҳнинг неъматларидир. Агар ҳосил бўлмаса, унда бирор зарар йўқ. Асл мақсад амалдир. Шунинг учун амал қилиб олинг. Хоҳ у тиловат бўлсин, намоз бўлсин ёки бирор бошқа амал бўлсин. Бас, у ҳосил бўлсин.


Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ.
(«Ислаҳий мажаалис» китобидан. 3-жилд,108-бет).

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг зафар топишларига очиқойдин, таъкидланган ваъда бермоқда. Суранинг аввалида .Батаҳқиқ, ndash давоми...

6805 14:38 / 15.03.2018
.Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин,. Бақара 201Бу дуо мусулмонларнинг дуосидир. Улар Аллоҳ давоми...

10364 17:40 / 13.07.2017
Мусулмонлар Уҳуд жангидан мағлуб бўлиб қайтишди. Аслида, бизни тарбиялайдиган, нафсларимизни, хатоларимизни кўрсатадиган мағлубият туғёнга бошлайдиган давоми...

3851 11:01 / 26.10.2023
Инсоний табиат ажойибот ва сирасрорларга тўла. Инсон зоти борки, яхшилик билан зикр қилинишни, ўзгалар томонидан эсланишни яхши кўради. Нафақат яхши кўради, балки давоми...

3530 14:00 / 06.05.2023