Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Маййитни дафн қилиш ҳукми ва уни тезлатиш | Фиқҳ дарслари (273-дарс)

19:00 / 14.03.2024 4108 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маййитни дафн қилиш фарзи кифоядир. Жон узилиши билан уни дафн қилишга тайёрлашга шошилиш керак. Мақбарага дафн қилиш афзал. Мақбараларнинг афзалига дафн қилиш мустаҳабдир. Кўп аҳли солиҳлар ва шаҳидлар дафн қилинган мақбара афзал ҳисобланади.

Қариндошларни бир жойга қўйиш мустаҳабдир. Бу ишлар уларни зиёрат қилиш ва ҳақларига дуо қилишни осонлаштиради.

Қабрларнинг сифати ва уларни эҳтиром қилиш

1. Қабрларнинг энг саёзи ҳидни ман қиладиган ва жасадни йиртқич ҳайвонлар еб кетишидан сақлайдиганидир.

2. Қабрни иложи борича чуқур ва кенг қилиш мандубдир.

3. Ҳанафий мазҳаби бўйича, қабрнинг чуқурлиги одамнинг кўкрагигача бўлганидир. Унинг узунлиги маййитнинг узунлигича бўлади. Кенглиги маййитнинг бўйининг ярмича бўлса, яхши.

4. Лаҳад шақ(ёрма)дан афзал эканига фуқаҳолар иттифоқ қилганлар. Ер қаттиқ бўлса, лаҳад қилиш, юмшоқ бўлса, шаққ қилиш афзал, деганлар ҳам бор.

5. Дафнда ҳозир бўлган киши қабрнинг бош томонида туриб, унга уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлари ривоят қилинган.

6. Қабрнинг усти бир қарич миқдорида кўтарилади.

7. Қабрнинг устини туянинг ўркачига ўхшатиб кўтарилади.

8. Қабрни гипс билан суваш, устига бино қилиш, ёзув ёзиш, унинг ёнида ётиб қолиш, масжид қилиш, уни ўпиш, тавоф қилиш, унинг ёнида хушбўй нарса тутатиш, унинг тупроғидан шифо тилаш каби ишлар макруҳдир.

9. Қабрнинг устига майда тошлар ёки бир дона каттароқ тош қўйиб белгиланса, жоиз.

10. Қабрга чироқ қўйиш жоиз эмас.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ҳамд бўлсинОртидан Набий келмайдиган зот ndash саййидимиз ва Набийимиз Муҳаммадга салавоту салом бўлсинАммо баъдуРобитатул Оламил давоми...

4074 13:00 / 29.10.2020
. . . . . . . . . . . . . . . давоми...

281 19:00 / 01 январь
Шyндaй қилиб, Ҳажaрул Аcвaддaн бoшлaб тaвoф қилиб, билгaн дyoлapни ўқиб, Pyкни Ямoний ҳaм иcтилoм қилинaди ёки унгa қўл билaн ишopa қилиб, қўл ўпилaди. Pyкни Ямоний ndash тaвoф давоми...

460 19:00 / 15 январь
. .Амр ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган вақтларида дирҳам ҳам, динор ҳам, қул ҳам, давоми...

3496 11:00 / 23.03.2020