1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг тавсиялари

09:47 / 13.03.2024 2291 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг 13 август кунги «Усул Академияси» форумидаги нутқларидан иқтибослар:
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бомдод намозидан кейин шундай дуо қилардилар:

اللّهم إني أسألك علما نافعا ورزقا طيِّبًا وعملا مُتَقَبَّلًا

«Аллоҳим, мен Сендан манфаатли илм, ҳалол ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман».
Сизга ҳам ҳар намоздан кейин, тик турган ёки ўтирган ҳолда шу дуони ўқишингизни тавсия қиламан. 


Илмни уламоларнинг ҳузурида ва китобларнинг сатрлари орқали қўлга киритиш мумкин. Иккисини бир-биридан ажратиш мумкин эмас!


Талабалик даврида устознинг рухсатисиз китоб ўқимаслик керак. Илм ҳосил бўлгандан сўнг истаган китобни ўқиш мумкин.


Мумтоз асарларимизни бугунги кунга мувофиқ тарзда ва ибораларини осонлаштирган ҳолда талабага тақдим этишимиз лозим. 


Уламоларимиз ҳам ўз даврларида шундай қилишган. Мисол учун, аллома Ширинбулолийнинг «Мароқил фалаҳ» асаридаги услуб билан Имом Сарахсийнинг «Мабсут» китобларидаги услуб бир-биридан фарқ қилади.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муслима аёл фақат мусулмон эркак билангина турмуш қуриши мумкин. Ғайридийн эркакка эрга тегиш муслима аёлга қаттиқ ман қилинган. Бу борада эркак аҳли китоб бўлса давоми...

9460 17:47 / 06.01.2018
Мусулмонлар Уҳуд жангидан мағлуб бўлиб қайтишди. Аслида, бизни тарбиялайдиган, нафсларимизни, хатоларимизни кўрсатадиган мағлубият туғёнга бошлайдиган давоми...

3851 11:01 / 26.10.2023
Тирикларнинг дуо ва садақаларидан марҳумларга манфаат бор.Шарҳ Аҳли суннат ва жамоа марҳумлар тириклардан икки йўл билан манфаат олишларига, иттифоқ давоми...

6822 15:30 / 14.08.2018
.Ҳаё, сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда, .Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб, ўзини паст олиш ва ўзгаришдир,.Уламолар ҳаёни давоми...

6122 20:44 / 09.05.2017