1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хорижий ҳамкорлардан самимий қутловлар

09:14 / 12.03.2024 1242 pdf Ўқиш режими + -

Руҳий покланиш, яхши амалларни адо этиш, жамиятда мурувват, меҳр-шафқат ва эзгулик каби қадриятларни қарор топтиришга интилишни ўзида мужассам этган, барча мусулмонлар учун муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар етакчилари, ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан қутловлар келмоқда.


Хорижий ҳамкорлар мамлакатимизнинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этиб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга тайёрлигини тасдиқлаган.
 
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;
Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ал Халифа;
Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;
“Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Ат-Тоййиб.
 
Қутловлар келишда давом этмоқда

Мавзуга оид мақолалар
Покистон дин ишлари вазири мамлакатдаги масжидлар Рамазон ойида очиқ бўлиши ва ифторликдан сўнг Қуръони Карим хатмоналари жамоат билан ўтказилишини эълон давоми...

1887 15:00 / 31.03.2021
Саудия Арабистонида зиёратчиларнинг чанқоғини қондириш учун замзам сувини гигиеник тарзда тарқатиш учун дастурлаштирилган робот хизмати йўлга давоми...

1251 16:36 / 14.06.2021
Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор, шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент ислом институтига ташриф давоми...

1416 14:06 / 25.11.2023
Бугун 8 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламолар Андижон вилоятига ташриф буюришди.Ўзбекистон давоми...

2920 12:08 / 08.06.2021
Аудиолар

211122 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130381 14:35 / 11.08.2021