1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol Nashr» нашриётига саёҳат

13:43 / 02.03.2024 1434 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2 март куни «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, «Шарқ» маҳалла фуқароларининг бир қатор фаоллари ҳамда 281-мактаб ўқувчилари ташриф буюришди.

Ушбу маърифий саёҳат Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, «Шарқ» маҳалла фуқаролари йиғини раиси ҳамда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ташаббуслари билан ташкил этилди.

Босмахонага ташриф буюрган барча меҳмонларни нашриёт раҳбари Исмоил домла Муҳаммад Содиқ мамнуният билан кутиб олдилар.

Дарҳақиқат, кўпгина китобларни варақлар эканмиз ҳамма китобларда бир умумийлик бор: муаллиф ёки таржимон, нашриёт номи, муҳаррирлар жамоаси, саҳифаловчи ва мусаҳҳиҳ кимлиги деярли барида ёзиб қўйилган бўлади. Лекин маҳсулот тайёр ҳолга келгунича унга фақат тўрт-беш кишининг меҳнати сингмайди. Улар «фронт орти» – босмахоналарда исми китобнинг бирор ерида ёзилмайдиган бир неча инсоннинг қўлидан, туганмас жараёнлардан ўтади.

Худди шундай ҳолатни ташриф буюрган меҳмонлар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари асос солган нашриётнинг иш жараёнида гувоҳи бўлдилар ҳамда китобларнинг чоп этилишини яқиндан кузатиб бордилар. Хусусан, меҳмонлар бу ердаги диний-маърифий, адабий-бадиий асарлар билан танишиш асносида «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси», «Тафсири Ҳилол», «Олтин силсила» асарлари ҳамда бошқа китобларни кўздан кечирдилар. Ташриф жараёнида Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўллари ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.

Меҳмонларнинг ташрифидан кўзланган асосий мақсад халқимизни, хусусан, ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, уларни китоб ўқишга тарғиб қилиш ҳамда китобларнинг қандай тайёрланиши борасида маълумотлар беришдан иборат бўлди.
















Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх, доктор Муҳаммад Ражаб Дийб Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафотлари муносабати билан ўз номидан ва давоми...

1717 17:04 / 16.08.2021
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг биродарлари, .Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоа аъзоси Шавкат ҳожи Акбаров Ҳамид ҳожи давоми...

1146 08:53 / 19.11.2024
Мичиган штатининг Ҳамтрамк шаҳри Қўшма Штатлар тарихида мусулмонлар ҳукумати бошқарган биринчи шаҳар бўлди. Шаҳарда 28 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. давоми...

1682 15:11 / 19.01.2022
Буюк Британиядаги Консервативлар партияси мамлакатнинг ТВ4 телеканалидаги .Dispatches, дастурида антиисломий фикрлар билдирган айрим вакилларинининг партияга давоми...

2503 11:30 / 09.07.2019