Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Маййитга намоз ўқишнинг ҳукми | Фиқҳ дарслари (270-дарс)

19:00 / 23.02.2024 10496 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон маййитга жаноза намози ўқиш фарздир. Илло, тўрт хил ўликка: боғийлар, йўлтўсарлар, тарафкашлар ва шаҳарда очиқдан-очиқ қурол ила тажовуз қиладиганларга жаноза намози ўқиш фарз эмас.

1. Боғийлар.

Имомнинг итоатидан чиққанлар унга қарши урушда ўлсалар, уларни ювилмайди ва жаноза намози ўқилмайди.

2. Йўлтўсарлар.

Мусулмонларнинг йўлини тўсиб, куч ила молини тортиб олишни қасд қилганларга ҳам жаноза намози ўқилмайди.

3. Тарафкашлар.

Ўз қавми ва қабиласига тарафкашлик қилиб, кўплашиб бошқаларга зулм қиладиганларнинг жанозаси ўқилмайди.

4. Шаҳарда очиқдан-очиқ қурол ила тажовуз қиладиганлар ҳам йўлтўсарларга ўхшаб кетадилар. Уларнинг жанозаси ҳам ўқилмайди.

Ота-онасидан бирини ўлдирган шахснинг жанозаси ҳам ўқилмайди.

Ўзини ўзи ўлдирган одамнинг намозини оддий одамлар ўқиса бўлади. Имом Абу Юсуф ва Ибн Ҳумомнинг қавлига биноан, унга жаноза ўқилмайди.

Жанозага ўтишга ҳақлироқлар:

Имомликка энг ҳақли киши султондир. Сўнгра қози, кейин маҳалланинг имоми, сўнгра асабалардаги каби, валий. Изн бериш дурустдир. Агар жанозани улардан бошқа ўқиган бўлса, хоҳласа, валий намозни қайтаради. Ундан бошқалар ундан кейин жаноза намозини ўқимайди.

1. Султон ёки унинг ноиби жанозага ҳозир бўлса, намозни ўқишга ҳақлидирлар.

2. Улар бўлмаса, қози ҳақли бўлади.

3. Ундан кейин маҳалланинг имоми ҳақли бўлади.

4. Кейин маййитнинг яқин қариндошлари ҳақли бўлади.

Намоз ўқилмай дафн қилинган кимсага титилгани гумон қилинмаса, намоз ўқилади. Уловга минган ҳолда жаноза намози ўқиш жоиз эмас.

Агар бир одамни жанозасини ўқимай дафн қилинган бўлса, чириш бошланмаган ҳолатда қабри устидан жаноза ўқилади.

Масжид ичида (уни ўқиш) макруҳдир. Маййит масжид ташқарисига қўйилса, бу ҳақда машойихлар ихтилоф қилганлар.

Бир неча жанозалар жамланганда.

Жумҳури уламолар бир неча жанозага бир намоз жоизлигига иттифоқ қилганлар. Имомнинг олдига бир жанозани қўйиб, ундан кейин қибла тарафга бошқаларини ёнма-ён қилиб тизилади ва намоз ўқилади.

Жаноза намози.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, жаноза намозининг иккита рукни: тўрт такбир ва қиёми бор. Вожиби битта: икки томонга салом бериш. Шарти битта: ният қилиш.

Жаноза намози қуйидагича ўқилади:

Ният қилингандан сўнг, такбир айтиб, қулоқ қоқилади. Кейин «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика»ни ўқиб, яна такбир айтилади, аммо қўл кўтарилмайди. Сўнгра намоздаги каби, «Аллоҳумма солли ала»лар ўқилиб, қўл кўтармасдан, яна такбир айтилади. Кейин «Аллоҳуммағфирли ҳаййинаа ва маййитинаа»ни охиригача ўқиб, яна бир такбир айтиб, салом берилади.

Жаноза намозига кеч келган одам ният қилиб, имомга эргашаверади. Имом салом берганидан кейин неча такбирга кеч қолган бўлса, ўшаларни ўзи айтиб, кейин салом беради. Бошқа нарсаларни ўқимайди. Агар у имом тўртинчи такбирни айтиб бўлганидан кейин келса, намоздан қолган бўлади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абу Яъло .Муснад,ида Амрадан ривоят қилади .Оишанинг .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зуҳо намозини орасини салом билан бўлмасдан, тўрт давоми...

3979 19:00 / 09.03.2023
Ҳажнинг фарз бўлиши учун эркагу аёлларда лозим бўлган умумий шартлар ва аёлларга хос бўлган шартлар мавжуддир. Эркагу аёлларда бўлиши лозим бўлган умумий давоми...

1345 19:00 / 09.10.2025
Имом Бухорий Муовия ибн Аби Суфён разийаллоҳу анҳудан ушбу ҳадиси шарифни ривоят қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар Кимгаки давоми...

4062 05:00 / 19.01.2017
.Васият, сўзи луғатда .етказиш, маъносини англатади. Чунки у билан васият қилувчи бу дунёдаги яхшилигини охиратига ҳам етказади.Васият шариат бўйича, ўлимдан кейин давоми...

2840 17:05 / 30.06.2020