1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг моҳир сиёсатчи эканлари

14:12 / 14.01.2024 2362 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муртадларга қарши лашкар тайёрлаш
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу юқорида зикр қилинган юришлардан кейин Мадинага қайтиб келдилар. Усома розияллоҳу анҳунинг лашкари дам олиб бўлгач, Мадинаи мунавваранинг ташқарисига лашкаргоҳ қурдилар. Вазиятни чамалаб кўриб, ўн битта лашкар туздилар. Уларга қўмондонлар тайинлаб, вазифаларини белгилаб бердилар.


1. Холид ибн Валид лашкари.
Тулайҳа ибн Хувайлид Асадийга қарши боради. Ундан фориғ бўлгач, Бану Тамим қабиласига, кейин Ямомага ўтади.
2. Икрима ибн Абу Жаҳл лашкари.
Ямомадаги Мусайлима Каззобга қарши боради. Сўнг Умон ва Маҳрага, сўнгра Ҳазрамавтга, сўнг Яманга ўтади.
3. Шураҳбил ибн Ҳасана лашкари.
Икримага ёрдам учун аввал Ямомага, сўнг Ҳазрамавтга боради.
4. Муҳожир ибн Абу Умайя лашкари.
Асвад ал-Ансийга қарши Яманга боради. Ке­йин Ҳазрамавтга ўтади.
5. Ҳузайфа ибн Миҳсан Ғалфоний лашкари.
Умонга боради.
6. Арфажа ибн Ҳарсама лашкари.
Маҳра аҳлига қарши боради.
7. Сувайд ибн Муқаррин лашкари.
Яманнинг Тиҳома аҳлига боради.
8. Ало ибн Ҳазрамий лашкари.
Баҳрайнга боради.
9. Турайфа ибн Ҳожиз лашкари.
Ҳавозиннинг Бану Сулайм қабиласига боради.
10. Амр ибн Ос лашкари.
Қузоъа қабиласига қарши боради.
11. Холид ибн Саъид ибн Ос лашкари.


Шом остоналарига боради.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу фақат лашкар тузиш ва уларга амирлар тайинлаш билан кифояланмадилар. Ишни яна ҳам пухта қилишга ўтдилар. Шу мақсадда у киши амирларга қўлланма хати ҳам ёзиб бердилар. Лашкарлардан олдин муртадларга ҳам мактублар юбордилар. Бу тадбирлар Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ниҳоятда уста сиёсатчи эканларини кўрсатади.

«Ислом тарихи» биринчи жузи асосида тайёрланди


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
халифалик даври ҳижрий 193198, милодий 809814 Бу халифанинг тўлиқ исми Муҳаммад Амин ибн Ҳорун арРашид. Унинг онаси ndash Зубайда бинт Жаъфар ибн Мансур. Бану Аббос давоми...

953 14:18 / 16 январь
Бану Назир қабиласининг йўлбошчиси Каъб ибн Ашраф қирқ отлиқ билан Маккага борди ва Қурайш қабиласини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши курашга давоми...

2573 11:00 / 26.11.2020
Шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Бану Мусталиқ қабиласининг у зотга қарши одам тўплаётгани ҳақида хабар келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

2787 13:00 / 17.05.2021
Кейинги асрларда нашр этилган деярли барча тарих китобларида Муқаннани ўзбек халқининг қаҳрамони, миллийозодлик ҳаракати йўлбошчиси сифатида талқин этиб давоми...

10760 17:00 / 12.12.2020
Аудиолар

225913 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

144747 14:35 / 11.08.2021