1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 34 жузлик мажмуаси сотувга чиқди

05:00 / 02.02.2015 4396 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 34 жузлик мажмуаси сотувга чиқди

Азиз ва муҳтарам ўқувчиларимиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 34 жуздан иборат тўплами сотувга чиқди.
Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг  «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи имловий хато ва камчиликлар бартараф этилган, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу ҳол мазкур нодир асарнинг қиймати янада юқорироқ бўлишини таъминлади.

«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 34 жузи қулайлик яратиш мақсадида махус картон қутига жойланган бўлиб, сиз азизларнинг китоб жавонингиздан муносиб ўрин олади, деган умиддамиз.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган тўпламга «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг қуйидаги жузлари кирган 

1. Муқаддима
2. Ислом ва иймон
3. Ният, ихлос ва илм
4. Поклик
5. Намоз
6. Намоз
7. Намоз
8. Закот
9. Рўза
10. Ҳаж
11. Савдо, зироат ва вақф
12. Фароиз ва васиятлар
13. Никоҳ, талоқ ва идда
14-15. Қасамлар, назрлар ва ов
16-17. Таом, шароб ва либос
18. Тиб ва дам
19. Оламларга раҳмат пайғамбар
20. Анбиёлар қиссаси
21. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо
22. Усмон ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо
23. Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт
24. Пешқадамлар
25. Нубувват  хонадони хонимлари
26. Ансорлар розияллоҳу анҳум
27. Ахёрлар ва диёрлар фазли
28. Тафсир
29. Тафсир. Туш ва масаллар китоби
30. Қуръон фазилатлари
34. Яхшилик ва аҳлоқ китоби
35. Зикрлар, дуолар, истиғфор ва тавба
36. Зуҳд ва рақоиқлар
37. Адаб

 


Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:   «Ҳадис ва Ҳаёт»  силсиласининг 34 жузлик тўплами
Нашриёт:  «Шарқ» НМАК
Сана:   2012 йил
Ҳажми:  32 та китобдан иборат
Нархи:  250 000 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 477-рақамли тавсияси ила чоп этилган

Мурожаат учун телефон:

Тошкент шахри +99897-2162927

Наманган ва Асака шахарлари +99890-3222522

(Иш вақти 09:00 - 17:00)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Бахтиёр оила, китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Бахтиёр оила, деб номланган китоблари қайта нашр этилди.Муаллиф Шайх давоми...

5504 10:00 / 18.01.2017
.Очиқ хат, китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб .Очиқ хат, китобининг қайта ишланган, тўлдирилган иккинчи давоми...

2682 05:00 / 02.02.2015
quotМукаммал саодат йўлиquot китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Мукаммал саодат йўли, деб номланган китоблари қайта нашр давоми...

3224 05:00 / 02.02.2015
quotЗикр аҳлидан сўрангquot 120сониСевимли .Зикр аҳлидан сўранг, саволжавоблар тўпламининг 120сони чоп этилди. Ҳар доимгидек сиз азизлардан келаётган саволларга давоми...

2713 05:00 / 02.02.2015
Аудиолар

120043 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41716 14:35 / 11.08.2021