1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума куни макруҳ бўлган ишлар

10:40 / 15.12.2023 4011 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Жума куни пешин намозини жамоат бўлиб ўқиш макруҳи таҳримийдир. Бу ҳукм ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган.

2. Жума азони айтилиб, имом минбарга чиққанидан сўнг савдо-сотиқ қилиш ҳаромдир.

Чунки Аллоҳ жалла шаънуҳу:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир», деган (Жумуъа сураси, 9-оят).

3. Жумага борган одам одамларни оралаб олдинга ўтиши макруҳдир.

4. Жумада бировни турғизиб, ўрнига ўтириш ҳаромдир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يُقِيمُ الرَّجُلُ الرَّجُلَ مِنْ مَجْلِسِهِ ثُمَّ يَجْلِسُ فِيهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир киши ўз биродарини ўтирган жойидан турғизиб, у ерга ўзи ўтириб олмасин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Жума намози икки ракатдир. Рўза ҳайити намози икки ракатдир. Қурбон ҳайити намози икки давоми...

3553 05:12 / 28.02.2025
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида одамларга қурғоқчилик етди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

7994 07:00 / 02.08.2024
. ,. . ,. . ,. . . ,. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким пиёз, саримсоқ пиёз ва давоми...

4410 04:08 / 29.03.2024
. ,. . ,. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизлардан бирортангиз масжидда туриб мудраса, ўша давоми...

4113 05:00 / 28.03.2025