1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом молия саноати активлари 4,5 трлн. долларга етди

12:58 / 14.12.2023 1490 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 10 декабрь якшанба куни Баҳрайн Марказий банки томонидан ташкил этилган AAOIFI-IsDB 18-йиллик Ислом банк иши ва молиясига бағишланган анжуманда маълум қилинган. Бу ҳақда @IslomMoliyasi телеграм канали хабар берди. 


Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) вa Лондон фонд биржаси гуруҳи (LSEG) ислом молия саноати бўйича «Ноаниқликни бошқариш» номли йиллик ҳисоботини тақдим этди. Ҳисобот якшанба куни Баҳрайн Марказий банки ташаббускори бўлган AAOIFI-IsDB 18-йиллик Ислом банк иши ва молияси бўйича анжуман давомида тақдим этилди.


Ҳисобот 2022 йилда активлари глобал иқтисодий ноаниқликларга қарамай рекорд даражага – 4,5 триллион долларга етган барқарор ислом банк-молия тизими ҳолатини очиб берган. Ҳисоботда активлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 11 фоизга, 2012 йилга нисбатан эса 163 фоизга ўсганлигини кўриш мумкин. Ислом банклари ҳиссаси ялпи саноатнинг 72 фоизини ташкил этди.


Ҳисоботда ушбу ўсишни таъминлайдиган бир қанча омиллар санаб ўтилган, жумладан:
▪️ Форс кўрфази араб мамлакатлари, Малайзия ва Индонезия каби йирик бозорларда маҳаллий ислом молия тармоғини мустаҳкамлаш;
▪️ Покистон молиявий тизимини ислом тамойилларига мослаштириш борасидаги муҳим саъй-ҳаракатлар;
▪️ Дубайдаги COP28 нинг асосий мавзуси бўлган яшил ва барқарор сукук чиқарилишининг кўпайиб бориши (глобал ESG Сукук 2022 йилда рекорд даражадаги қийматни 8,4 миллиард долларни, ислом ESG фондлари эса 6,6 миллиард долларни ташкил этган).


Шунингдек, 136 мамлакатда саноатнинг умумий ривожланишини ўлчайдиган композит индекс бўлган Ислом молиясининг ривожланиш кўрсаткичини (IFDI) ўзида мужассам этади. Маълумотлар билим, бошқарув, барқарорлик ва хабардорлик каби 10 дан ортиқ асосий кўрсаткичлар асосида йиғилади.


Ҳисобот хулосасига кўра, глобал ноаниқликларга қарамай, ислом банк-молия саноати мустаҳкам бўлиб қолмоқда ва барқарор ўсишда давом этиши кутилмоқда.

Манба: dailynewsegypt.com

 

Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли тадбиркорлар, маълумки Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши натижасида минглаб юртдошларимиз бошпанасиз қолишди. Уларга имкон қадар давоми...

1622 11:03 / 03.05.2020
Бугун .Ҳилолнашр, нашриёти ҳамда Ислом.уз портали томонидан ташкил қилинган .Қуръонга хизмат ndash олий мақсад, номли анжуман бўлиб ўтди.Аллоҳ таоло пайғамбари давоми...

8848 20:33 / 22.07.2017
Бугун, 14 июнь куни GRAND мактабида тадбир бўлиб ўтди. Тошкентнинг Ҳувайдо маҳалласида янги ўқув йилидан иш бошлаши режалаштирилаётган мактабга устоз, домлалар давоми...

3006 16:00 / 14.06.2022
ТАЪЗИЯ Кўп йиллар диний соҳада хизмат қилган уламо, Самарқанд вилояти Ургут тумани бош имомхатиби Шоди домла Хақбедиев фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

1571 23:48 / 10.08.2022
Аудиолар

211122 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130381 14:35 / 11.08.2021