1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қуръони Карим қорисининг одоблари

11:47 / 14.12.2023 2410 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим оятларида баъзан кофир ва мушрикларнинг куфрий ва ширкий маънодаги сўзлари нақл қилинади. Яъни, мазкур сўзлар уларнинг ботил даъвоси ўлароқ ибрат сифатида ҳикоя қилинади. Қуръон ўқувчи мазкур сўзларга келганда уларни товушни пасайтириброқ, кишини ўзига ром этадиган шаклда улуғвор оҳангларга солмасдан, жимжима бермасдан, тезроқ ўқиб ўтиб кетиши мақсадга мувофиқдир. Бу Қуръони Карим қорисининг одоблари доирасига киради. Шунингдек, кишини йиғлатиши лозим бўлган, жаҳаннам васфларини ўз ичига олган ёхуд инсонларнинг қалбига, виждонига хитоб қилиб, тадаббурга чорлайдиган, маъноси қалбларни эритадиган ояти карималарни тантавор ва шўх-шодон тарзда ўқимасдан бироз мунгли ва ҳазин оҳанг билан ўқиш ҳам қорининг илму маърифатининг даражасини белгилаб беради. Баъзи оятлар бўлади, Аллоҳ таолонинг Қаҳҳорлиги, Жалолий сифатларини намойиш этади. Уларни ўзгача улуғворлик ва ўктамлик билан ўқиш мақсадга мувофиқ. Баъзи оятлар бор, Парвардигорнинг марҳаматидан баҳс этади, мўмин бандаларига тайёрлаб қўйган абадий неъматларига қизиқтиради, Жамолий сифатларини изҳор қилади. Бундай оятларни ҳам ўзига хос гўзалликда қироат қилиш аҳамиятлидир. Айниқса, хатм ва бошқа ҳолатларда бўлгани каби Қуръони Каримдан узунроқ миқдор тиловат қилинадиган вақтларда оятлар ва маънавий бўлаклар (мақтаъ)нинг мазмунига қараб, юқоридаги нукталарга риоя қилинса, Аллоҳнинг каломи қалбларга зилол сувдек етиб боради. Унинг маънавий мўъжизаси бор-бўйи билан намоён бўлади ва оятлар ҳидоятидан сомеълар баҳраманд бўлади.

Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Тариху Бағдод, китобида келтиради.Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади .Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда давоми...

2377 14:00 / 13.07.2023
Д.Жеффри Ланг Американинг Канзас университетида математикадан дарс беради. У 1954 йил Бридге Порт шаҳрида туғилган ва католик оиласида ўсган, шунингдек, католик давоми...

12572 16:38 / 04.01.2018
Эй иймон келтирганлар Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга парокандалик келтиришда бўшашмаслар. Машаққатда қолишингизни хоҳлайдилар. Нафратлари давоми...

4575 16:33 / 29.04.2018
Бу дунёда ҳаёт кечирар эканмиз, ўзимиз учун энг суюкли инсонларни намунаибрат қилиб оламиз ва уларга ўхшашга ҳаракат қиламиз. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, биз давоми...

11367 16:44 / 30.09.2017