1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент шаҳридаги «Искандархўжа» жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди

17:48 / 02.12.2023 2232 pdf Ўқиш режими + -

 

2023 йил 2 декабрь куни пойтахтимизда қайта қурилган «Искандархўжа» жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири, устоз Абдуҳаким қори Матқулов ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳамда масжид аҳллари иштирок этишди. 


Тадбирда юртимизда диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги масжид очиш, қайта қуриш ва таъмирлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, уларда намозхонларга яратилган қулай шароитлар ҳақида сўз юритилди. 
Маросим якунида Қуръони Карим тиловатидан сўнг устоз Абдуҳаким қори Матқулов хайрли дуолар қилиб бердилар.


Маълумот ўрнида, масжид янги биносининг қурилиш ишлари 2022 йил май ойида бошланган. Жомеъ илк маротаба 1995 йилда қурилган. 1998 йилда эса давлат рўйхатидан ўтказилган. Масжиднинг эътиборга молик жиҳати шундаки, мажмуанинг умумий майдони 20 сотих бўлиб, хонақоҳ ва айвонларда 5000 нафардан зиёд намозхон ибодатларни эмин-эркин адо этиши мумкин. Баландлиги 10 метр бўлган гумбазлар ва битта минора масжид кўркига кўрк қўшмоқда.


Мажмуада иссиқлик ва совутиш тизимлари, шу билан бирга замонавий овоз кучайтиргичлар ўрнатилган. Имом-хатиб, мутаввалли ва қоровулхона каби маъмурий бинолари ҳам бор.


Замонавий таҳоратхонасида бир вақтнинг ўзида 100 дан зиёд киши фойдаланиши учун барча шароитлар муҳайё этилган.


Аллоҳ таоло бундай хушхабарларни бардавом қилсин.

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон аҳли оғир жудоликка учради... Андижонлик Қуръон устозларидан бири Неъматуллоҳ қори Абдулбоқий ҳазрат ўғиллари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат давоми...

912 10:08 / 26.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган давоми...

1591 21:25 / 22.04.2020
Бутун мусулмон олами муборак Рамазон ойини муносиб қарши олиш ҳаракатида. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам бу борада бир қатор хайрли ишларни амалга давоми...

5834 23:12 / 30.03.2022
Америкалик ёзувчи Саъдия Форуқийнинг 11 сентябрь воқеаларига бағишланган .Юсуф Азим ndash қаҳрамон эмас, номли романи чоп этилди, дейилади www.islam.ru сайтида.Романда давоми...

2511 17:45 / 11.09.2021