Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Намоз мўминнинг меърожи | Сийрат дарслари (258-дарс)

19:00 / 01.12.2023 2879 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

321. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, уларни ҳар намоздан олдин албатта мисвок қилишга буюрган бўлур эдим», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

322. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжуд намози учун турсалар, оғизларини мисвок билан тозалар эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

323. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турсалар икки қўлларини елкалари баробар кўтариб, такбир айтар эдилар. Рукуъ қилсалар ҳам худди шундай қилардилар. Рукуъдан турсалар ҳам худди шундай қилардилар. Саждадан бош кўтарганларида буни қилмасдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

324. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Менинг бавосирим бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. У зот: «Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

325. Абу Ҳозимдан, у Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Одамларга намозда ўнг қўлни чап билаги устига қўйишлари амр қилинар эди.

Абу Ҳозим: «Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етказганидан бошқа нарсани билмайман», деди.

Бухорий ривоят қилган.

326. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такбир билан қироат орасида бироз сукут сақлаб турар эдилар. Шунда мен: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Расулаллоҳ, такбир билан қироатнинг орасида сукут сақлаганингизда нима дейсиз?» дедим. У зот: «Аллоҳумма боъид байни ва байна хатоёя камо баъадта байнал машриқи вал мағриби. Аллоҳумма наққиний мин хатоёя камо юнаққо ас-савбул абязу минад-данаси. Аллоҳумма иғсил хатоёя бил маи вас-салжи вал баради», дейман», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади.Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг саодатга етишишингизга давоми...

3890 20:02 / 28.04.2017
521. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Эй Аллоҳнинг Расули, бир киши келиб мендан ҳузуримда бўлмаган нарсани давоми...

1880 19:00 / 25.10.2024
Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар бўлиб келганларидан кейин, Ислом таълимотлари туфайли олам худди обҳаво ўзгаргандек бутунлай ўзгариб кетди. Инсоният давоми...

4655 16:00 / 28.04.2017
498. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансориялардан бўлган Умму Синан исмли бир аёлга .Биз билан ҳаж давоми...

1827 19:00 / 21.09.2024
Аудиолар

211070 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар