1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Мир Араб олий мадрасасида

11:52 / 27.11.2023 1859 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси таклифига биноан Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз, доктор, шайх Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратлари расмий ташриф билан юртимизга келдилар. 


Барчамизга маълумки, 26 ноябрь куни Бухоро шаҳрида Мир Араб олий мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган «Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни» мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Ушбу анжуманда доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратлари ҳам иштирок этдилар. 


Бугун, 27 ноябрь куни шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Мир Араб олий мадрасасига ташриф буюрдилар. Ташриф асносида мадрасада таҳсил олаётган талабалар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари «Бухоро фиқҳ мактабининг Ислом оламидаги аҳамияти» мавзусида суҳбат қилиб бердилар. Шу билан бир қаторда «Фатавои Қозихон» китобининг муқаддимаси ўқилиб, шарҳ қилинди.


«Фатавои Қозихон» китобининг муаллифи имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий Фарғоний Ҳанафийдир. 


Ҳожи Халифа «Фатавои Қозихон» китоби ҳақида «Кашфуз зунун»да: «Бу машҳур ва маълум китобдир. Унга амал қилингандир. Уни уламо ва фуқаҳолар кўп ўқийдилар. Бу китобда кўп содир бўладиган ҳодисалар, ҳожат тушиб турадиган масалалар ва умматнинг иши тушиб турадиган воқеалар зикр қилинган», - дея таъриф берган.


«Фатавои Қозихон»нинг муаллифи уни «Расмул муфтий» деб номланган мухтасар муқаддима ила бошлайди ва ундан фатво беришга оид қоидаларни баён қилади. Кейин фиқҳ китобларининг одатдаги тартибига биноан «Китобут таҳорат» дан бошлаб кетади. Китобда фиқҳий масалалар ҳанафий мазҳаби уламолари ижтиҳоди асосида олиб борилади. 


Эслатиб ўтамиз, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Тошкент, Самарқанд, Андижон ва Наманган вилоятларидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига ҳам ташриф буюришлари режалаштирилган.

Суҳбат сўнгида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дженн шаҳри аҳолиси Малидаги қадимий машҳур .Дженне, масжидини ҳар йили ободонлаштиришда иштирок этади. Ҳар йили минглаб кишилар лой, яъни пахсадан қурилган давоми...

2668 15:45 / 14.06.2023
Бугун, 10 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли имомхатиблар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб, пешин намозини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг давоми...

2186 11:42 / 10.11.2021
Мисрнинг Ахалия шаҳри марказидаги Мит Сальсиль шаҳрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари муносабати билан ташкил этилган мавлид давоми...

2393 17:05 / 26.11.2018
Ҳаж ndash 2025rdquo мавсуми зиёратчилари тоатибодатларини қулай шароитларда бажаришларини таъминлаш мақсадида Саудия Арабистони сафарида бўлиб турган Дин ишлари давоми...

1295 19:38 / 15.01.2025