1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом оламидаги энг машҳур шифохона

11:26 / 23.11.2023 2209 pdf Ўқиш режими + -

1282 йилда ҳукмдор Малик Мансур Қалавон Қоҳирада Ислом оламидаги энг машҳур Мансурий шифохонасини қурдирди. Ҳукмдор ушбу ҳодисадан бир мунча вақт олдин ҳашаматли Дамашқ шифохонасида ошқозон санчиғидан батамом тузалганди. Суриялик шифокорларнинг маҳорати тахт ворисида шунчалик кучли таассурот қолдиргандики, ўз ватанида шунга ўхшаш муассасани қуришни дилига тугиб қўйганди.


Ҳукмдор бўлгач, барча кўрсаткичлар бўйича Дамашқдагидан устун бўлган шифохона барпо қилдирди. Дид билан жиҳозланган, хоналари кенг, ўша даврнинг ажойиб асбоб-ускуналари билан таъминланган, малакали шифокорлар фаолият юритган ушбу шифохона катта шуҳрат қозонди. Унинг моддий таъминоти ҳукмдорликнинг бошқа муассасаларидан энг каттаси эди.


Мансурий шифохонаси Фотимийлар саройида жойлашган бўлиб, 8000 кишига мўлжалланган ётоқхонага эга бўлган (Bedi N. Şehsuvaroǧlu (2012-04-24)). Ҳар куни 4000 беморга хизмат кўрсатилган (Mohammad Amin Rodini (7 July 2012)). Ибн Ухванинг «Ҳисба» асарида қуйидаги амбулаторлик ишлари амалга оширилгани келтирилган (SharifKaf Al-Ghazal, The Origin of Bimaristans in Islamic Medical History, last accessed 12/9/2014): шифокор бемордан касаллик сабаби ва у ҳис қилаётган оғриқ ҳақида сўрайди. Таҳлил натижаларига қараб дамлама ва бошқа дори-дармонлар тайинлайди. Кейин беморни олиб келган ҳамроҳига рецептнинг нусхасини ёзиб беради.


Эртаси куни у беморни қайта текширади, ўзини қандай ҳис қилаётганини сўрайди. Ҳолатига қараб маслаҳат беради. Ушбу муолажа у тузалиб кетгунча такрорланади. Тузалса, шифокорга пул тўлайди. Аксинча, вафот этса, унинг яқинлари бош шифокорга муолажа олиб борган шифокорнинг рецептларини тақдим этади. Агар бош врач шифокор ўз ишини пухталик билан бажарган, деб баҳоласа, ўлим табиий эканини айтади; беморнинг вафоти табибнинг нотўғри даволагани оқибатида юз берган, деса, шифокордан қон пули олинишини маълум қилади. Боиси беморнинг ўлими шифокорнинг ёмон ишлаши ва касбига совуққонлиги сабабли юзага келган. Шундай қилиб, шифохонага энг тажрибали шифокорлар жалб этилган.


Мансурий шифохонаси низомида бундай дейилган:
«...Шифохона барча беморларга тўлиқ тузалгунча ёрдам кўрсатади. Одамлар узоқ ёки яқин, маҳаллий аҳоли ёки чет эллик, кучли ёки кучсиз, бой ёки камбағал, иш билан таъминланган ёки ишсиз, кўзи ожиз, жисмонан ва руҳан касал бўлишидан қатъи назар, барча харажатларни шифохона ўз зиммасига олади. Тўловларни тўламагани учун ҳеч кимга эътироз билдирмайди ва ҳатто билвосита шама ҳам қилинмайди» (Philip Adler; Randall Pouwels (2007). Мансурий шифохонаси 1915 йилгача шундай шаклда ишлади. Эндиликда эса қадимий шифохона ўрнида офталмология маркази фаолият юритмоқда.
Манбалар асосида Мунаввар Рустам қизи тайёрлади.


«Мўминалар» журнали, 2-сон, 2023 йил

 

Мавзуга оид мақолалар
Россия Федерацияси Президенти Валдимир Путин 2018 йил 11 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш мажлисида, диний жамоалар ва уларнинг вакиллари ҳақида гапириб, давоми...

2516 19:42 / 19.12.2018
Британиялик терапевт муслима аёл коронавирусга қарши вакцина қўллашда 5000 та беморни эмлаш учун чақиришини айтди.Лондон шаҳридаги шифокор Фарзана Хусейннинг давоми...

1896 08:00 / 23.02.2021
Ҳожи Ҳиндистоний домла раҳматуллоҳи алайҳнинг энг пешқадам шогирдлари, ўринбосарлари Ҳазрат Ҳикматуллоҳ домланинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча давоми...

1626 20:18 / 14.04.2021
16 ноябрь ndash Халқаро бағрикенглик куни муносабати жорий йилнинг 14 ноябрь куни бир гуруҳ диний соҳа ходимлари Диний бағрикенглик кўкрак нишони билан давоми...

544 16:38 / 14 ноябрь
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021