1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Келасиз қачон?

16:19 / 09.11.2023 1969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу кун боғларимни қопламиш хазон,
Гулзорим бе диллар айлади яксон,
Кўзлар интиқ боқар йўлингиз томон,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?

Мурғак ғунчаларни этдилар нобут,
Аларга печакдан ясадим тобут,
Висолга зор бўлдик, Илоҳим шоҳид,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?

Кўнглимни озорлар этдилар абгор,
Ҳолимдан тинмайин кулмоқда ағёр,
Сиғидирмайин қўйди ҳаттоки мозор,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?

Гулзорим хорлади қарғаю зоғлар,
Бинафша устига қулади тоғлар,
Кўриб кўрмаганга олмоқда соғлар,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?

Ҳижрон кундан кунга олар аланга,
Оҳларим сиғмайди бутун оламга,
Қон юргизиб шўрлик муздек танамга,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?

Ошиқлар ошиқар висол онига,
Ифорингиз ором алар жонига,
Муҳаббат тўлдириб дунё томига,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?

Сочингиздан томган ул ёқут, дурлар,
Нархига баробар келмайди ҳурлар,
Кўнгилларга бериб ажиб сурурлар,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?

Маҳбубим номини олган эй гўзал,
Ҳақингизда томмиш ул тилдан асал,
Насаби оламда энг поки насл,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?

Кутаман тоинки бор танда жоним,
Қўлларингиз тутсам йўқдир армоним,
Унгача оламни тутгай фиғоним,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?

Роббано раҳм айла, Умидинг  ночор,
Ул ёр висолига минг зор, интизор...

Умиджон Хасанов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мир Алишер Навойининг ажиб байтларини шу пайтга қадар ҳамма хар ҳил тушуниб келган. Шу боис, собиқ иттифоқ даврида ҳам бобомиз томонидан қолган меросларни давоми...

6940 05:00 / 07.03.2017
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи ndash мамлакат давлат суверенитетининг давоми...

2649 13:42 / 18.11.2023
иккинчи мақола Пушкин учинчи иқтибоснинг охирги икки тўртлигида ана шу ҳолатларни тасвирлашга ҳаракат қилади. Но дважды ангел вострубитНа землю гром небесный давоми...

1846 06:00 / 13.06.2023
Ватан қадри Чашма қошида тиниқ сув Қадрини билмас киши, Сайр этиб гулшанда гулни Кўзига илмас киши. Ваҳ, бу не ғафлатки инсон ndash Кўксида тутмиш Ватан, Ким ватан давоми...

1537 11:28 / 27.10.2024