1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Илм иймонга чорлар

16:00 / 09.08.2020 5980 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Францияда жойлашган Сорбонна универститетининг фаранг, католик насроний табиба ва ўқитувчиси ҳайз қони ҳақида гап бошлаб:

«Дарҳақиқат Оврупа аёлларда келадиган ҳайз қонини сеҳргарлик ишларидан бири деб билар эди. Лекин илм албатта, бу аёллик безларининг баъзилари ажратадиган қон эканлигини кашф қилди», деб сўнгра эркак кишининг ҳайз кўрган аёлга қўшилиши натижасида келиб чиқадиган зарарлар ҳақида: «Агар эркак киши ҳайз кўрган аёлга яқинлик қиладиган бўлса, мана шу иш таносил аъзолари касалликлари, буйрак касалликлари ва тери касалликларига олиб келади», деб айтди.

Буни эшитиб ўтирган Саудиялик мусулмон талаба ўрнидан турди ва унга:

«Қуръони Карим бу ҳақда сиздан ўн тўрт аср вақт илгари баён қилган», деди.

У: Қуръон нима дегани?» деб сўради.

Талаба унга Аллоҳ таолонинг:

«Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Улар пок бўлмагунча яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинглар. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни ва покланувчиларни севади», деб айт» оятини ўқиб берди.

Шунда фарангистонлик табиба ва ўқитувчи: «Бу сизларнинг китобингизда борми?», деб сўради.

Мусулмон талаба: «Ҳа», дея жавоб берди.

Бу ҳақда сизнинг олимларингиз билан бирга изланиш олиб борсак бўладими? деган эди, мусулмон талаба уни Саудиядаги ар-Риёд унверситетига таклиф қилди. У ерда илмий анжуман ва мусулмон уламолар билан учрашув ташкил қилинди. Илмий анжуман бошланишидан аввал насроний табиба:

- «Қалам ва қоғозларингизни тайёрланг. Ҳозир сизларга айтадиганларимни илтимос ёзиб олинглар», деди.

Қалам ва қоғозлар ҳозирлангандан сўнг гапида давом этиб: «Иқрор ва эътироф этаман. Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг элчиси, деб гувоҳлик бераман. Қуръондаги илмий ҳақиқатларни англагач мен исломга кирдим», деди.

 

Саъдуллоҳ Мухторнинг «Анийсул мўъминин» китобидан олинди.

Таржимон: Муҳаммад Юсуф Абдулжалил

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фан ва техника тараққиёти каби умумий мавзуларга тўхталмасдан, унинг бир қисми ҳақида маълумот бериб қўя қоламан. Бионика юнонча .яшовчи, ndash бу табиатдаги тирик давоми...

3076 09:00 / 14.07.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Йўқ Агар қайтмаса, пешона сочидан шиддатла тутамиз Ёлғончи, хатокор пешона сочидан, Алақ сураси, давоми...

3042 14:55 / 11.12.2023
Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳақидаги ҳадиси шарифларда келган баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади. . ,. .Абу Ҳурайра розияллоҳу давоми...

7740 18:02 / 23.06.2019
Бурун ажойиб тарзда яратилган аъзо бўлиб, ичида устмауст жойлашган мугуз пластинкалар бор. Ҳаво ўша пластинкалар орасидан узоқ масофани босиб ўтади. давоми...

6992 20:10 / 26.03.2019
Аудиолар

210993 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130253 14:35 / 11.08.2021