1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сардор Раҳимхон “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари — “Вақф” хайрия ишлари бўйича директори этиб тайинланди

18:00 / 01.11.2023 1711 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда келгусидаги режалар ва ташкилий масала кўрилди. 

Фонд бошқаруви раҳбари Исахон Абдуллаев томонидан ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш, ногиронларга меҳр кўрсатиш, камбағал оилалар ҳолидан хабар олиш, қудуқ қазиш ҳамда илм-фанга оид инновацион лойиҳалар ҳамда талабаларни қўллаб-қувватлаш каби хайрия ишларини кенгайтиришга алоҳида урғу қаратилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Фонднинг хайрия акцияларини оммалаштириш мақсадида, меҳр-мурувват ишларини уюштириш, ногирон болаларга ёрдам қўлини чўзиш ва синовли кунларда кўнгли ярим инсонлар қалбига йўл топишда «Юрак амри» номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) Фонд раҳбари ўринбосари – «Вақф» хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Исломий маданий мерос объектлари рўйхатига Фаластиндаги иккита жой АлХалил Хеврон шаҳри, шунингдек Қуддус яқинида жойлашган Баттир қишлоғи ҳудудидаги зайтун давоми...

1572 09:34 / 18.12.2020
Жорий йилнинг 20 февраль куни GRAND TA`LIM муассасасининг Наманган вилоятида филиали очилди.Очилиш маросимига бир қатор ҳурматли меҳмонлар, устозлар таклиф давоми...

3388 11:04 / 22.02.2021
Ўзбекистон фуқаролари эндиликда ҳаж ва умра сафарларига онлайн тарзда навбатга ёзилиш имконига эга бўлди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати давоми...

1074 10:22 / 23 октябрь
БААнинг Шаржа шаҳрининг Калбаа жамоат кутубхонасида 40 та Қуръон қўлёзмаси намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Al Ruye янгиликлар сайти хабар беради. Ушбу кўргазма давоми...

1667 10:00 / 24.04.2021
Аудиолар

211145 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130404 14:35 / 11.08.2021