Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Лавҳул маҳфуз ва қалам | Ақийда дарслари (250-дарс)

19:00 / 23.10.2023 6837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўмин-мусулмон одам лавҳ ва қаламга ҳам иймон келтирмоғи вожиб. Бу икки нарса ҳам ғайбиёт туркумига киради. Аҳли сунна ва жамоанинг ақоид китоблари ичида энг мўътабарларидан ҳисобланмиш «Шархи «Ақийдатут Таҳовийя» китобида қуйидагилар айтилади:

«Лавҳ ва қаламга, унга чизилган жамики нарсага иймон келтирамиз».

Шарҳ: «Лавҳ»дан мурод Аллоҳ халойиқнинг тақдирларини ёзган нарсадир. «Қалам»дан мурод Аллоҳ яратган ва у билан мазкур лавҳга қадарларни ёзган қаламдир.

Бас, лавҳга, қаламга ва қалам билан лавҳга ёзилган нарсага иймон келтириш лозимдир.

Далил:

ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ

1. «Йўқ!!! У Қуръони Мажиддир. Лавҳул Мҳфуздадир» (Буруж сураси, 21-22-оятлар).

ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ

2. «Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам» (Қалам сураси, 1-оят).

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Албатта, Аллоҳ лавҳул маҳфузни оқ дурдан яратгандир. Унинг саҳифалари ёқутдандир. Қизилдир. Қалами нурдир. Китоби нурдир. Унда ҳар куни Аллоҳ учун уч юз олтмиш лаҳза бор. Унинг кенглиги осмон билан ернинг орасича. Ҳар куни унга уч юз олтмиш марта назар солади. Халқ қилади. Ризқ беради. Ўлдиради. Тирилтиради. Азиз қилади. Хор қилади. Хоҳлаган нарсасини қилади».

Тобароний «Муъжамул Кабир»да ривоят қилган.

4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Албатта, Аллоҳ биринчи халқ қилган нарса қаламдир. Бас, унга: «Ёз!» деди. У: «Эй Роббим, нимани ёзай?» деди. У Зот таборака ва таоло: «Қиёматгача бўладиган ҳар бир нарсанинг тақдирини ёз», деди.

Абу Довуд Убода ибн Сомитдан ривоят қилган.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
7. Жинлар ҳам қиёмат куни маҳшаргоҳга тўпланадилар, амаллари ҳисобкитоб қилинади ва савоб ёки азоб берилади.Аллоҳ таоло Анъом сурасида давоми...

4451 00:00 / 23.11.2022
. . , . ., . .,. . . ,. . ,. . ,. . ,. . ,. . . Анас розияллоҳу давоми...

4775 19:00 / 19.04.2022
Лавҳ ва қаламга, унга чизилган жамийки нарсага иймон келтирамиз. Шарҳ Лавҳдан мурод, Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдирларини ёзган нарсадир. Қаламдан мурод, Аллоҳ давоми...

10333 23:32 / 02.12.2016
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши ўғлига.Эй ўғлим Сен то ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган давоми...

7398 23:28 / 02.12.2016