1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари билан суҳбат

11:12 / 20.10.2023 2630 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу кўрсатув жуда манфаатли бўлибди. Негаки ҳазратнинг умр йўлларини эшитиб биз ёшлар ғайратимиз, шижоатимиз ошди. Мен ҳазратнинг умр йўллари ёзилган «Исломга бағишланган умр» китобини ўқиганман, лекин инсонларнинг ўзидан эшитиш бошқача бўлади.


Ҳазрат билан бўлган барча хотиралар ажойиб, манфаатли инсонлардан манфаатли хотиралар қолар экан. Лекин менга энг ёққан хотира бу шайҳ Зулфиқор Нақшбандий билан ҳазрат ўртасида бўлган муносабат. Зулфиқор Нақшбандий ҳазратлари шайх ҳазратдан бунчалик илтифот нима учун деб сўраганларида ҳазрат: «Олдингга бир қавмнинг улуғи келса унинг ҳурматини жойига қўй», деган ҳадисни айтганларидир. Бундан ҳазратнинг ҳадисларга амал қилганлари, суннатга эргашганлари, Нақшбандия тариқатига амал қилганлари аён бўлади.


Иккинчи хотира эса ҳазрат билан шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ ўрталаридаги суҳбат бўлган. Ҳазрат билан Алижон қори суҳбат қилиб турганларида мухбир ҳазратдан интервью олгани келиб қолади. Шунда ҳазрат ҳайбат ила:


،،اوّلا اتحدث معهم ثمّ معكم"


Деб айтганлар. Бундан келиб чиқадики, ҳазрат ҳар кимнинг хаққини ўз ўрнига қўйган эканлар. 


Хайрулла Ҳамидов билан бўлган суҳбат ҳам кўпчиликка манфаатли бўлди деб ҳисоблайман.


Ҳазратнинг спортга қизиқишлари.
Шайх ҳазратнинг спортга бўлган шижоатлари баландлигини, илмда ғайрат қилиш кераклигини тушундим. Ҳар бир ишда суннатга амал қилиш муҳимлигини англадим. Ҳазратнинг ҳар бир ишда теран фикрлалари, фарзанд буюк шахс бўлишида ота онанинг ҳиммати, хизмати юқори бўлиши, Муҳаммад Юсуф ҳожи даданинг ўта тақводор инсон бўлганлари, қийинчиликларга сабр қилиш кераклигини ўргандим. 


Ушбу силсилавий кўрсатувни давом эттириш керак.


Мен билан ҳазрат ўртасида хотира йўқ, негаки ёшим кичик бўлган. Ҳазратнинг жанозалари ўқилган куни менинг Алифбе байрамим бўлган.


Ҳикматуллоҳ Нормуродов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло бу оламни, ундаги мавжудотларни, энг онгли ва ақлли махлуқ саналган инсонларни не сабабдан яратган Холиқу Зулжалол бундай дейди .Мен жин ва инсни яъни, давоми...

6425 10:06 / 24.03.2017
Аллоҳ таоло инсонларни ҳаётий дунёда тўлатўкис ҳаёт кечиришлари ва шунинг сабабидан охиратини ҳам обод қилишлари учун барча шартшароитларни мукаммал давоми...

4390 14:42 / 22.04.2017
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман ё Расулаллоҳ. Чунки Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай деган Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига давоми...

3060 13:51 / 24.03.2017
Таассуб, мутаассибликmdashбу сўзлар асли араб тилидан олинган бўлиб, бирон ғоя, фикр ёки мазҳабга кўркўрона эргашиш, қаттиқ берилиш, ғулув кетиш, ҳаддан ошиш ва шу давоми...

3288 15:48 / 22.04.2017