1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Курси ҳақдир | Ақийда дарслари (249-дарс)

19:00 / 18.10.2023 2261 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Курси эса Аршдан бошқа нарсадир.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида қуйидагиларни айтади:

ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ

«Курсиси осмонлару ерни қамраган» (255-оят).

Одатда, курси мулкка далолат қилади. Шунинг учун ушбу жумлани баъзи уламоларимиз айтганларидек, Аллоҳнинг султони осмонлару ерни қамраб олган, деб тушунсак бўлади. Аслида эса курси ва унга тааллуқли нарсалар, бинобарин, ушбу жумла ҳақида уламоларимиз ўзларига етган далиллар асосида бир неча хил фикрлар айтганлар.

Жумладан, баъзи уламоларимиз курсини илм деганлар. Шунга биноан, мазкур жумланинг маъноси «Унинг илми осмонлару ерни қамраган», бўлади.

Буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ушбу жумла тафсирида: «Курси луғатда «икки қадам» маъносини англатади. Аршнинг миқдорини Аллоҳдан бошқа билмайди», деганлар.

Ушбу ва шунга ўхшаш бошқа ривоятларга асосланиб, уламоларимиз: «Курси Аршдан бошқа нарса», деганлар.

Ибн Жарир Тобарий Абу Зарр розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом: «Аршнинг олдида Курси худди кенг ерга ташланган темир ҳалқага ўхшайди, холос», деганлар.

Ўтган уламоларимизнинг кўплари: «Курси Аршнинг олдига қўйиладиган поғонасимон нарса», деганлар.

Шуларга биноан, ақийда бўйича мутахассис уламоларимиз: «Биз Аллоҳнинг Арши ва Курсиси борлигига иймон келтирамиз. Бу икки нарса одамларнинг арши (тахти) ва курсисига ўхшамайди. У иккисининг ҳажми, кайфияти ва сифатини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Бизнинг эса уларни билишга ҳожатимиз йўқ. Агар ҳожатимиз бўлганида, Аллоҳнинг Ўзи баён қилиб берган бўларди», дейдилар.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.Яъни жоҳиллар билан муомала қилиш мушкул иш. Улардан давоми...

6582 20:50 / 04.05.2018
. . . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Масжиднинг шифти хурмо ғўлалари устига ёпилган эди. Набий соллаллоҳу давоми...

4355 19:49 / 31.05.2022
Ийсо алайҳиссаломнинг ер юзига қайта тушишлари қиёмат қоим бўлишидан олдин содир бўладиган энг улкан аломатлардан биридир. Бу ҳақда Қуръони Карим оятларида ҳам, давоми...

4939 19:00 / 10.04.2023
Иймон Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, набийларига, охират кунига, қадарнинг яхшиёмони, шириначчиғи Аллоҳ таолодан эканлигига бўлади. Шарҳ Бу ерда давоми...

6630 18:06 / 28.10.2019