1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

11:56 / 10.10.2023 1935 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol Nashr» матбаа-нашриёти мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси дин ривожига катта ҳисса қўшган, Қозоғистоннинг етук уламоларидан бўлган, Олмаотадаги Ислом университети ректори лавозимида хизмат қилган ва Халкаро Қозоқ-Араб университетида фаолият юритган устоз Абдулла Жолдасовнинг вафот этгани муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур, самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин, бу дунёда қилган хайрли амалларидан, хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод этсин, ҳақларига қилинадиган барча хайрли дуоларни ижобат айласин!

Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Устоз Абдулла Жолдасов ҳақида

Абдулла Жолдасов 1946 йил 19 мартда Жанубий Қозоғистоннинг Янгиовул қишлоғида дунёга келган. Шу ердаги ўрта мактабда ўқигач, 1966 йили Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. Мадрасани тугатиб, 1971 йили ТИИга ўқишга киради. Кўп ўтмай, диний назоратнинг тавсияси билан Абдулла Жолдасов Мир Араб мадрасасига мударрис қилиб юборилади.


Ўқишини эса сиртдан давом эттириб, 1975 йилда аъло бахоларга тамомлайди. Шу йили диний назоратнинг Қозоғистондаги вакиллиги буйруғи билан Чимкент вилояти Туркистон туманидаги «Хинвет» масжидига имом-хатиб қилиб жўнатилади. Бир йилдан сўнг Павлодар шаҳридаги «Бижан» масжидига ишга ўтказилади. Бу ерда етти йил ишлайди.


Абдулла Жолдасов 1985-1988 йилларда Урал шаҳридаги марказий масжидда имомлик қилган. 1989 йили Тошкентга қайтиб, ТИИга ишга киради. Шу билан бирга «Совет Шарқи мусулмонлари» («Мовароуннаҳр мусулмонлари») журналида масъул муҳаррир бўлиб ишлайди. 1992 йилда Абдулла Жолдасов Чимкентдаги Жанубий Қозоғистон араб тили институтига (Халкаро Қозоқ-Араб университети) ишга ўтади. Бу ерда араб тили кафедраси мудири бўлиб ишлайди.


Абдулла Жолдасов 2000 йилда Олмаотадаги Ислом университетига ректор этиб тайинланади. Бир неча йилдан сўнг яна Халкаро Қозоқ-Араб университетига ишга қайтади (2005 й). Бу ерда 2009 йилгача ишлаб, нафақага чиққан.


Абдулла Жолдасов «40 ҳадис қозоқча сўйлайди», «Араб диалектологияси», «Қурбонлик дастурхони», «Ҳозирги араб тили», «Ислом ақидаси», «Арабча-қозоқча сўзлик» каби китобларнинг муаллифидир.

Мавзуга оид мақолалар
Мамлакатимизда диниймаърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар халқаро экспертлар томонидан юксак баҳоланмоқда. Бу ўзгаришлар замирида замонамиздан етишиб давоми...

915 10:50 / 01.05.2025
Нигерияда масжидни талаган эркак ўғрига шариат маҳкамаси томонидан ғайриоддий ҳукм ўқилди.Дам олиш куни Кано штатининг Фагге туманидаги масжид талонтарож давоми...

2633 10:11 / 20.08.2021
Жорий йилнинг 13 май куни британиялик муслима аёл Манчестер шаҳри Тамсайд туманининг биринчи мусулмон мери этиб тайинланди. Бу ҳақда aboutislam.net манбаси хабар берди. давоми...

1875 14:54 / 30.05.2023
Мўмин мусулмонлар Миср диёри, балки бутун Ислом оламида тенгсиз ақийда олими бўлган устоз аллома Тоҳа АлДассуқий АлҲубайшийдан жудо бўлди.Шу муносабат билан давоми...

2351 19:44 / 05.12.2020