1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Мусулмон умматининг энг яхши асри

09:24 / 30 январь 2284 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Одамларнинг қай бири яхши?» деб сўрашди. Шунда у зот: «Менинг замондошларим. Сўнг кейингилар, сўнг кейингилар», дедилар».
Муслим ривоят қилган.


Мусулмон умматининг энг яхши асри илк уч аср эканини ҳамма бир овоздан таъкидлаган. Ана шу уч аср мусулмонлари «салафи солиҳ», яъни «ўтган солиҳлар» деб номланадилар. Саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлардан иборат бу уч авлод мусулмонлари даврида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида айтган башоратлари юзага чиқди. Салафи солиҳлар Исломни ўз ҳаётларига мукаммал татбиқ қилдилар. Улар ҳар бир масалада келажак авлодлар учун тўлиқ намуна бўладиган ишларни амалга оширдилар. Бунинг учун уларнинг икки устунликлари бор эди. Биринчиси – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларига яқинликлари, иккинчиси – арабий табиатларининг софлиги.


Салафи солиҳларимиз шариатнинг барча соҳаларида: ҳам эътиқодий (ақийда), ҳам амалий (фиқҳ), ҳам ахлоқий (тасаввуф) соҳаларида каттаю кичик барча масалаларни Қуръони Карим ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида, ижмоъ ва қиёсни ишга солган ҳолда ҳал қилдилар ва уларга ечим топиш усулларини тўлақонли ва тартибли қоидалар билан асосладилар. Кейинги авлод мусулмонларига ўша манбалар асосида ўз ҳаётларида пайдо бўладиган янги масалаларни ҳал қилиш қолди, холос.


Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратлари ила воқеликда Ислом умматининг афзали бўлмиш салафи солиҳларимизни, хусусан, уларнинг гултожи бўлмиш саҳобаи киромларни барча давр ва макон мусулмонлари эъзозламоқлари лозим. Уларнинг муборак ҳаётларини яхшилаб ўрганиб, улардан ўрнак олмоқлари керак.


«Рошид халифалар» деган номни олган тўрт саҳоба – Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алий розияллоҳу анҳулар Ислом умматининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги энг яхши ва афзал намояндаларидир. Шунингдек, улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яқин саҳобаларидир. Бу тўрт буюк саҳобалар исмлари зикр қилинган тартибда мусулмон умматига раҳбарлик қилганлар. Уларнинг фазлини Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари айтиб ҳам қўйган эдилар.


Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга менинг суннатимни ва ҳидоятга солинган рошид халифалар суннатини тутиш лозимдир, унга тиш-тирноқлар билан ёпишинглар», дедилар».
Абу Довуд, Доримий, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳанбал ривоят қилишган.


Ушбу рошид халифалар мусулмон умматига раҳбарлик қилган муддат салкам ўттиз йилни ўз ичига олади. Бу муддат халифаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларидан адашмасдан, ҳеч қаёққа бурилмасдан, изма-из боришлари билан ажралиб туради.


Бу даврда мусулмон оламида Аллоҳ таоло Ўз бандаларига рози бўлган тўғри йўлдан юрилди.


Ушбу муддатда Ислом ҳукмининг энг тўғри сурати гавдаланиб, у ҳар бир ҳокимнинг икки дунё саодатини истаган кишиларга ўрнак бўлиши учун намоён бўлди.


Ана ўшанда мусулмонларга мукаммал салоҳият ва бахтиёр ҳаёт таъминланиши ваъда қилинди. Ушбу муддатда Ислом тамаддуни ўзининг энг юқори чўққисига чиқди. Бунда ақийдага эргашувчи инсоний тамаддун ва инсоннинг саодатини юзага чиқариш учун ҳаракат қиладиган тамаддун кўзда тутилади. Ана шу муддатда кишилар тугал саодатга, тенгликка, адолатга, омонликка, хотиржамлик ва асосий эҳтиёжларининг қондирилишига эришдилар.


Ушбу муддатнинг охирларига келиб мусулмонларни ларзага солган фитналар юз берди. Ўша фитналар мусулмонларни турли оқим ва фирқаларга бўлиб ташладики, бу нарсалар ҳозиргача давом этиб келмоқда. Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдам сўралгувчи Зотдир.

«Ислом тарихи» биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нуҳ алайҳиссаломнинг даъватлариНуҳ алайҳиссалом амри илоҳийни бажаришга, ўз қавмларини Аллоҳ таолонинг динига даъват қилишга киришдилар. У зот қавмларини давоми...

4930 11:20 / 27.01.2019
Қуллар жуда оғир шароитларда яшаганликлари ҳаммага маълум. Уларнинг кўпчилиги хур бўлиб туғилганлигига қарамасдан, туғилишдан то ўлимигача бўлган ҳаёт тарзи давоми...

5164 12:24 / 11.06.2018
Амир Темур болалигиданоқ диний илмларни ихлос билан ўрганди, ёшликдаёқ Исломнинг бош масдари Қуръони Каримни ёд олди. У уч йил ичида Аллоҳнинг Китобини шу давоми...

3623 17:00 / 20.12.2020
Аммо ҳамма мусулмонлар ҳам ҳимоя остида эмас эдилар. Айниқса заифҳол мусулмонлар ўта ҳимоясиз эдилар. Исломнинг ривожланиб бораётганидан жазавага тушган давоми...

3733 05:00 / 06.01.2017
Аудиолар

120883 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42452 14:35 / 11.08.2021