1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Устоз Анвар Аҳмад домланинг Шайх Ҳазрат ҳақларидаги хотираларини кўриб ёзилган изоҳ

09:26 / 23.09.2023 2240 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувига билдирилган энг яхши изоҳ учун танлов эълон қилинган эди. Islom.uz порталининг YouTube саҳифаси орқали «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг устоз Анвар Аҳмад домла иштирок этган сонига ёзилган изоҳни сиз азизларга тақдим этамиз: 


«Алҳамдулиллаҳ, ушбу кўрсатув орқали жуда кўп манфаатлар бўляпти. Нафақат шайх ҳазратнинг сийратлари, балки сийрат орқали у кишининг одоблари, фиқҳда тутган йўллари, ақидалари, Аллоҳга ишончлари, меҳрибонликлари, дин қайғуси каби гўзал ҳолатлар ҳақида жуда кўп илм оляпмиз. Шу орқали шайх ҳазратдан анча намуна оляпмиз. Ҳозирги кунимизда аҳли илмлар учун энг намуна зот эканликларини тушуниб боряпмиз. 


Бу кўрсатув янада кенг миқёсда узатилиши керак деган фикрдаман. Телевизор орқали ҳам узатилса, шайх ҳазратдек зотни халқимиз янада яхшироқ таниб олар эди. Халқимизнинг бу зотни таниши жуда кўп манфаатлар беради, хусусан, ҳар бир вакилининг қалбида динга муҳаббатни пайдо қилади, мусулмонлик гўзал нарса эканини тушунишларига туртки бўлади. Инша Аллоҳ.


Кўрсатувдаги энг ёққан хотира устоз Анвар Аҳмад домла билан бўлган суҳбат эди. Устоз Анвар домла ушбу суҳбатда: «Шайх ҳазратнинг китобларини ўқиётган, мавъизасини эшитаётган кишилар ичида ота-онасига қарши чиқаётганлар, оиласи билан можаро қилаётганлар, юрти билан чиқиша олмаётган одамни кўрдингизми? Йўқ, албатта. Ҳазратнинг илмидан баҳра олаётганлар оиласида ҳам табаррук, ота-онасини ҳам ҳурмат қиладиган бўляпти, юртига, жамиятига манфаат берадиган бўлиб чиқяпти», дея ўринли фикрларни айтганлар.


Шу билан бир қаторда устоз Анвар Аҳмад домланинг ҳазратга бўлган муҳаббатлари жуда кучли экан. Бундан ташқари, Анвар Аҳмад домлада сийратни баён қилишда гўзал услуб ҳам бор экан. Яна керакли, ибрат бўладиган нукталарни ҳам қайд этиб ўтганлар.


Барча сондан олган 10 та хулосам ҳақида қўлган келганча ёзмаларимни тақдим этаман:
«Мен шайх ҳазратда Аллоҳ яхши кўрадиган хислатлар кўп эканини кўрдим. Жумладан, бир ҳадисда: «Аллоҳ сизларнинг амалини пухта қилиб қилишини севади» дейилганини ўқиганман. Шунга мувофиқ, ҳазратда ишларни пухта қилиш бор эканлигига амин бўлдим.


Яна бир ҳадисда: «Аллоҳ яхши кўрадиган икки хислат бор: ҳалимлик ва ҳаё» дейилган. Ҳазратда ҳаё ҳам кучли эканини сездим, ҳалимликлари-ку энг зўр эканини англадим.


Яна бир ҳадисда: «Одамларнинг энг яхшиси ва Аллоҳга ёқадигани – одамларга кўп манфаат етказадиганидир» дейилган. Ҳазратда ҳаммага манфаат етказиб қолиш истаги бор эканини билдим. Мана шундай хислатлар соҳиби бўлганлари сабаб Аллоҳ таоло шайх ҳазратни бу юртда азиз қилганини англадим. Биз ҳам ҳурматли инсон бўлишимиз учун Аллоҳга маҳбуб амалларни кўп қилишимиз керак экан.


Кўрсатув борасида яна бир таклифим шуки, кейинги сонларида ҳазрат ҳақида билишни хоҳлаганлар учун савол бериш имкони ҳам қилиб берилса яхши бўларди. 


Ҳазратни афсуски вафотларидан кейин таниганман. У зотни видеоларда доим кўраман. Менда ҳам худди Анвар Аҳмад домла айтгандек ҳолат бўлади. Ҳазратнинг видеоларини кўп кўрганимдан у зотнинг китобларини ўқиган пайтимда ҳазрат худди менга гапирётгандек бўладилар, ҳазрат баъзан ёнимда тургандек туюлади, китоб ўқисам, овозлари эшитилади қалбимга...


У зотдан жуда кўп манфаат олганман, айниқса, сўзлаш услублари, шошилмасликлари, сўзларни танлаб гапиришлари менга жуда таъсир қилган ва шу хислатлардан ўзимга насиба олишга ҳаракат қилганман».


Мирзобек Яқубов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Бу mdash ақл, қалб, кўз, қулоқни ҳидоят йўлида ишлатмаган жоҳиллар ҳақидаги оятлар эди. Аллоҳ умрида ҳидоят таъмини татимаган жоҳилларни чорва ҳайвонларига давоми...

5513 17:46 / 17.03.2017
Мен бир солиҳ кишининг .Худони тан олмаган олим тафаккурининг энг юқори нуқтаси мўмин киши тафаккурининг бошланиш даражасига тенг,, деганини эшитган эдим. Бу гап давоми...

3503 10:28 / 27.03.2017
Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг расулига, у зотнинг оли асҳобларига ҳамда Қиёматга қадар у зотга эргашганларга салоту саломлар бўлсин. Ва баъдИслом ndash ўзингни давоми...

2952 10:33 / 24.03.2017
Пайғамбарларнинг ҳаммаси барча зулм ва азиятларга сабр ҳамда сабот билан жавоб беришган. Аллоҳ таоло бундай қийин ва оғир вазифани аёллар зиммасига давоми...

3877 09:17 / 24.03.2017