1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлади

08:27 / 20.09.2023 2121 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумсиёсий мунозаралари бошланди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Президент ўз нутқи давомида сўнгги пайтларда айрим мамлакатларда кўзга ташланаётган диний тоқатсизлик, исломофобия ҳолатларига йўл қўймасликка чақирди.

Жаҳон миқёсида динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигида Динлараро мулоқот ва бағрикенглик халқаро марказини ташкил этиш таклиф қилинди.

– Диёримиз жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган, исломни илм-маърифат ва тинчлик дини сифатида намоён этган Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари улуғ аллома ва мутафаккирлар ватани экани билан ҳақли равишда фахрланамиз, – деди давлатимиз раҳбари. 

Шундай буюк олимларнинг бой меросини ўрганиш, исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида 2024 йил Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.







Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан 2024 йил октябрь ойида Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади. Қарорда қуйидаги тадбирлар давоми...

1328 17:30 / 19.08.2024
2022 йил 8 июнь куни Россия мусулмонлари идорасининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шоҳ асари ndash .Тафсири Ҳилол,нинг давоми...

2063 14:00 / 11.06.2022
Ёзги таътилда болалар вақтини самарали ўтказиш учун АҚШнинг Виржиния штати Александрия шаҳрида Қуръони каримни ўрганиш курслари ташкил этилди. Бу ҳақда iqna давоми...

1956 09:59 / 19.07.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 20222023 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида давоми...

2441 12:00 / 27.07.2022