1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Қадим ва ўрта аср олами

14:05 / 08.09.2023 891 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғарблик талабаларнинг Андалус ва бошқа ерлардаги исломий мадрасалар билан боғлануви фиқҳ ва қонуншуносликка оид ҳукмлар мажмуининг ўз тилларига кўчишида катта рол ўйнади. Ана шу пайтда Овропада мустаҳкам низом ва одил қонунлар бўлмаганди. Ҳатто Наполеоннинг Мисрдалик даврида моликий фиқҳидаги энг машҳур китоблар француз тилига таржима қилинди. Бу китобларнинг илкларидан «Халил китоби» бўлиб, у француз фуқаролик кодексининг мағзи (асоси) бўлган. Кодекс моликий фиқҳи ҳукмларига ниҳоятда ўхшаш бўлган. 


Аллома Седийо айтади: 
«Африка араблари билан алоқаларимизда, хусусан, назаримизни тортган нарса – моликий мазҳаби бўлди. Франса ҳукумати доктор Беренга 1422 йилда вафот этган Халил ибн Исҳоқ ибн Яъқубнинг фиқҳга доир «Китобул мухтасар»ини французчага таржима қилмоқни топширди.


Қадим ва ўрта аср олами халқнинг ҳокимлар фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқини инкор этарди. Шунингдек, у билан ҳоким ўртасидаги алоқани қул билан хожаси ўртасидаги алоқадек қилишарди. Мамлакат подшоҳнинг хос мулки саналар, бошқа моллари мерос қилиб олинганидек, у ҳам меросхўрларига ўтарди. Ҳоким мутлақ хўжайин бўлиб, халққа нисбатан хоҳлаган ишини қиларди. Мана шунинг сабабидан амирнинг тахтдаги ҳиссасини талаб қилиб ёки қариндош-уруғлар мероси тўғрисида келишмовчилик учун бир давлат билан бошқаси ўртасида уруш чиқишини оқлашарди!


Урушувчи миллатлар ўртасидаги алоқага келсак, ғолиб мағлубнинг қўлидаги бор нарсани ватани, моли, обрўси, ҳуррияти ва иззатини мусодара қиларди. Ҳолат то Ислом ҳазораси барпо бўлгунча шундай давом этди. Ислом тамаддуни эълон этган тамойиллари ичида албатта халқ ўз ҳокимларини назорат қилиш тўғрисида ҳақ соҳиби экани ҳам бор эди. Чунки ҳокимлар халқ манфаатларини ва омонатни ҳимоя қилувчи виждонли кимсалардан фарқланмайдилар. Бу тўғрида тарихда биринчи марта халқ ичидан бирор киши чиқиб, ҳокимидан нима кийишини, қаердан келганини суриштириши воқеъ бўлди. Бунинг учун у ўлимга ҳукм қилинмайди, қамоққа судралмайди ва сургун этилмайди. Тоинки, у ва одамлар қаноат ҳосил қилиши учун ҳоким унга ҳисоботини тақдим этади. Тарихда биринчи марта ҳоким ўзини халқнинг қароли эканини, ихлос ила унга хизмат қилиши ва қаролга лозим бўлганидек, унга ҳам самимият лозим эканини эътироф этди...»


Албатта, юқорида зикр қилинган ўзгаришлар барча европаликларни хурсанд қилгани йўқ. Ўша ижобий ўзгаришлардан унда қатнашганлар ва уларнинг таъсир доирасидаги кишиларгина хурсанд эдилар. Кўпчилик авом халқ бу гаплардан бехабар эди. Аммо хабардорлар, хусусан черков арбоблари бу каби ўзгаришлардан ғоятда аччиқланар ва ғазаблари қайнаб тошар эди. Улар «ғайридин» мусулмонлар «содда» европаликларнинг бошини айлантиришини зудлик билан тўхтатиш пайидан эдилар. Бу ниятни амалга ошириш учун тайёргарлик кўриб борар эдилар. Вақти соати келганда Ислом ва мусулмонларни ер юзидан супуриб ташлаш ниятида «муқаддас уруш» эълон қилдилар. Тўла тўқис икки юз йил давом этган «Салб юришлари»ни эълон қилдилар.


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доктор Адольфнинг билдиришича, Арюс дастлаб Искандария шаҳридаги Покалес черковида дьякон проваслав черковида руҳонийларнинг қуйи унвони, кейин бошлиқ давоми...

2718 15:05 / 20.09.2020
Ҳикоя қилинишича, бир машҳур қизиқчи бўлган экан. У жуда ўз ишига моҳир бўлганилиги учун уни тинглашга ҳар томондан кишилар келишар экан. У ҳатто қулоғи том давоми...

3456 11:10 / 10.08.2022
Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий қарайди. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва давоми...

2333 11:00 / 10.12.2020
Бу илм ажнабий тилда .астрономия, дейилади. Дунё халқларининг кўплари осмон жисмларига .Худо ёки унга тегишли аскарлар,, деган назар билан қараб турган бир пайтда давоми...

2666 19:06 / 27.03.2020