Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Мўминнинг иши ажойиб | Сийрат дарслари (243-дарс)

19:00 / 19.08.2023 3848 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

263. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг саодатманд бўладиган ким?» дедим. «Эй Абу Ҳурайра, сенинг ҳадисга ўта қизиқишингни билганимдан шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билган эдим. Қиёмат куни шафоатимдан энг саодатманд бўладиган киши «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни чин қалбдан ихлос билан айтган одамдир», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

264. Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг иши ажойиб, унинг ишининг барчаси яхшиликдир. Бу, фақат мўмингагина бўлади, ундан бошқа ҳеч кимга эмас. Хурсандлик етса, шукр қилади: унга яхши бўлади. Мусибат етса, сабр қилади: унга яхши бўлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

265. Абу Туфайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг олдида эдим. Бир киши унинг ҳузурига келиб: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга нимани сир қилган эдилар?» деди. Шунда у ғазабланди ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлардан яшириб, менга сир айтармидилар! Фақат менга тўрт калимани айтганлар», деди. «Эй мўминларнинг амири, улар нималар?» деди. «Туққанини лаънатлаган кимсани Аллоҳ лаънатласин. Аллоҳдан бошқага атаб жонлиқ сўйган кимсани Аллоҳ лаънатласин. Бидъатчига жой берган кимсани Аллоҳ лаънатласин. Ер белгиларини ўзгартирган кимсани Аллоҳ лаънатласин», дедилар», деди».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
368. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бомдод намозини ўқидилар ва .Фалончи борми, дедилар. .Йўқ,, давоми...

3520 19:00 / 10.02.2024
848. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу унга шундай айтиб берган .Биз ғорда турганимизда бошимиз тепасидаги давоми...

3578 19:00 / 17.02.2023
830. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, баъзи шеърда ҳикмат бор,, дедилар,.Бухорий ривоят қилган. 831. Оиша давоми...

3473 19:00 / 21.01.2023
706. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир, ояти нозил қилинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

1644 19:00 / 11.07.2025