1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уралдаги «Имом Бухорий» масжиди ҳақида

11:54 / 16.08.2023 2048 pdf Ўқиш режими + -

Урал – Россиянинг йирик жўғрофий ҳудудларидан бири бўлиб, ҳудуднинг асосий қисмини шу номдаги тоғ тизмаси эгаллаган. Ушбу тоғлар Шимолий Муз океанидан Қозоғистоннинг шимоли-ғарбига қадар чўзилган. Мазкур минтақанинг энг йирик шаҳри (Свердловск вилояти маъмурий маркази) – Екатеринбургдан 14 км узоқликда жойлашган йўлдош шаҳарча – Юқори Пишма (Вернхняя Пышма)да 2019 йил янги жомеъ масжиди барпо этилган бўлиб, унга машҳур юртдошимиз, муҳаддис олим «Имом Бухорий» номи берилган. Мазкур масжид мусулмонларнинг вилоятидаги энг йирик мажмуаси сифатида ўз бағрига 700 нафар намозхонни сиғдира олиши мумкин.


Масжид минораси (38 метр) ва гумбази (20 метр) ўзига хос ясси мис «ликопчалар» билан қопланган. Шу сабабли ҳам маҳаллий аҳоли орасида мазкур намозгоҳнинг «Медная мечеть» («Мис масжид») деган яна бир номи пайдо бўлган.


Туркиялик бунёдкорлар томонидан классик усулда барпо этилган масжиднинг қолган қисми оқ мармар ҳамда оч тусли гранит тошлари билан қопланган. Бинонинг ички тарафи, эшик ва дарвозалар Усмонийлар салтанати даврига оид нақшлар билан безатилган. Деворларга Қуръони Карим оятлари битилган, айнан Туркияда тайёрланган катта кошинлар ёпиштирилган. Дераза ромлари мозаика (рангли шишалар) услубида безатилган ойналар билан қопланган.

Маълумот ўрнида юқори Пишмада масжид қурилишидан аввал Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган Имом Бухорий мажмуасидан махсус капсулада бир сиқим тупроқ олиб келиниб, бўлажак намозгоҳнинг яқинидаги жойга кўмилган экан.


Бугунги кунда Россияда 20 миллиондан ортиқ (баъзи маълумотларга кўра 26 миллион) мусулмон бор. Москва ва Санкт-Петербург аҳолисининг ўн фоизини Ислом динига эътиқод қилувчилар ташкил этади. Бу борадаги энг катта кўрсаткич Ингушетияда – 98 фоиз. Чеченистон аҳолисининг 96 фоизи, Доғистон нуфусининг 94 фоизини мусулмонлар ташкил этади. Юқори кўрсаткичли ҳудудлар орасида Кабардин-Булғор (70 фоиз), Қорачой-Черкас (54,6), Бошқирдистон (54,5) ва Татаристон (54) республикалари бор.

Зиёдулла Ҳамидов тайёрлади
«Ҳилол» журналининг 4(49) сонидан олинди

 

 

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Жазоирда Қуръони каримнинг мўъжизаларига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтди, деб хабар беради International Quran News Agency. Тадбир Лагуата шаҳридаги Ислом фани ва давоми...

2538 16:34 / 06.12.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарориХалқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳроқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак давоми...

1743 19:50 / 08.04.2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 20202021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда давоми...

2167 10:13 / 11.06.2020
Ўзбекистон либералдемократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида давоми...

1645 15:17 / 16.06.2023