1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Имтиҳон олдидан ўқиш фойдали бўлган дуолар

14:07 / 03.08.2023 44186 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Мавзуни такрорлашдан олдин қуйидаги дуони ўқинг:
«Аллоҳумма, инний ас`алука фаҳман набиййийн, ва ҳифзал мурсалийнал муқорробийн. Аллоҳуммажъал алсинатанаа ъаамиротан бизикрик, ва қулуубанаа бихошйатик, ва асроранаа битоъатик, иннака ъалаа кулли шай`ин қодийр, ва ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил».


 (Аллоҳим! Мен Сендан пайғамбарларнинг фаҳмини, муқарраб расулларнинг хотирасини сўрайман. Аллоҳим! Тилимизни Ўзингнинг зикринг билан, қалбимизни Сендан қўрқиш билан сиримизни Ўзингнинг тоатинг билан обод қил. Сен барча нарсага қодирсан. Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя, У нақадар яхши вакил)

2. Дарс такрорлашни тугатгандан сўнг қуйидаги дуони ўқинг:
«Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қоро`ту ва маа ҳафизту, фа зидҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи, ва ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил».
 (Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни зиёда қил. Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя, У нақадар яхши вакил).

3. Саволлар варақаси тарқатилгач, барча саволларни ўқиб чиқинг, сўнг Аллоҳ сизни муваффақ қилишига тўла ишонган ҳолда, У Зотга таваккул қилиб, қуйидаги дуони ўқиб, энг осон саволга жавоб беришдан бошланг:
«Робби ишроҳ лий содрий, ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий». 


(Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин, Тоҳа сураси, 25 оят).

4. Тинчланиб, диққатингизни бир жойга жамланг. Қийин саволга дуч келсангиз ушбу дуони ўқинг: «Аллоҳумма, лаа саҳла илла маа жаъалтаҳу саҳла, ва анта тажъалул ҳазна иза ши`та саҳла».


 (Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан. Ибн Сунний ривояти).

5. Ёдлаган нарсангизни эслай олмасангиз, ушбу доуни ўқинг: «Йаа жаамиъан-нааси ли йавмин лаа ройба фийҳ, ижмаъ ъалаййа золлатий».


(Эй келишига шак шубҳа йўқ Кунда одамларни жамловчи Зот! Йўқотганларимни тўплаб бер).

6. Ёзган жавобларингизни яхшилаб текшириб чиқинг. Барча саволларга жавоб берган бўлсангиз, ушбу дуони ўқинг:
«Алҳамду лиллааҳиллазий ҳадаанаа лиҳаазаа, ва маа куннаа линаҳтадийа лав лаа ан ҳадааналлоҳ». 


(Бизни бунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаса, ўзимиз ҳидоят топа олмас эдик).

Имтиҳон пайтида ўқилиши тавсия қилинган ушбу дуолар баъзи аҳли илмларнинг тажрибасидир. Албатта, бу дуоларни ўқиш асносида фақат Аллоҳга суяниб, Унинг Ўзидангина ёрдам сўраш лозимлигини унутманг.


Аллоҳ барчаларимизни Ўзи муваффақ қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб .Эй Расулуллоҳ, кеча мени чаён чақиб олди,, деди. Шунда давоми...

4733 09:51 / 20.05.2022
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида .Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла давоми...

3678 16:22 / 16.01.2023
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ алайҳиссалом ўринларига ётаётган пайтларида .Аллоҳумма инний аъузу биважҳикал карийм ва давоми...

1852 12:00 / 16.05.2023
. Абдуллоҳ ибн Ғанном алБаёзий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким субҳ кирганда давоми...

658 07:52 / 24 ноябрь
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021