1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Хўрозни ушлатиб дам солиш

11:00 / 31.07.2023 8503 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Ёшим 20да турмушга чиққанимга ҳали бир йил бўлмади. Лекин ҳали ҳам ҳомиладор эмасман. Шу сабабдан қайнонам мени ўқийдиган аёл олдига олиб бордилар. У ерда хўрозни ушлаб ўтирдим у аёл елкаларимга уриб дам солди. Бу яхшимас гунох бўлади, ҳаммаси Аллоҳдан, фақат яхши ният қилиб сабр қилиш керак деганимга қарамасдан мени мажбурлашди. Бу ишимдан астойдил тавба қилдим. Шундай «ўқийдиган» инсонлар фолбинлар деб аталади деб ўқидим? Фолбинга борган аёл эри билан қайта никох ўқитиши керак экан деб, олдинги саволларда ўқидим. Шу масалада ёрдам берсангиз.

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Хўроз, эчки, қўй каби ҳайвонлардан фарзанд ёки ҳожатини сўрайдиганлар фолбинлар бўлади. Уларни фаросати шу ергача етиб келганки, нафақат фарзандни, балки бошқа нарсаларни ҳам қодири мутлоқ бўлган Зот Аллоҳ таолодан эмас ҳайвонлардан сўрашади. Ҳадисларда фолбинни гапини тасдиқлаган кофир бўлади дейилган. Сиз аввало тасдиқламагансиз, қолаверса сизни мажбурлаб олиб боришибди. Тавба қилинг ва бундан кейин бормасликка ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ҳурматли Устоз шаҳримиздаги масжидларнинг қибла девори спутникдан олинган суратларга кўра текшириб кўрдик қиблага юзланганлиги тўғри келмаяпти. Шу давоми...

4991 21:40 / 25.04.2016
Ассалому алайкум Мени бошқа диндаги эрхотин танишларим бор эди. Хотини оламдан ўтибди. Уйига бориб таъзия билдирсам бўладими Ёки қандай йўл тутай.Зикр аҳлидан давоми...

2569 08:10 / 29.05.2020
Ассалому алайкум Устоз, холис қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Алҳамдулиллаҳ, мен ҳижобланганман. Аллоҳим менга гўзал ҳусн берган, аммо шу чиройим давоми...

9304 09:00 / 24.12.2021
СаволНашида тинглаш мумкинми Шу саволимга ҳеч тўлиқ жавоб топа олмадим. Сиз жавоб берасиз, деган умиддаман.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМумкин.

12791 10:35 / 28.12.2017