1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Сизларга яхшингиздан ва ёмонингиздан хабар берайми?

10:27 / 31.07.2023 4450 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамлар олдига келиб:  «Сизларга яхшингиздан ва ёмонингиздан хабар берайми?» дедилар. Улар сукут сақлашди. У зот ўша гапни уч марта айтдилар. Сўнгра бир киши: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули, бизга яхшимиздан ва ёмонимиздан хабар беринг», деди. «Яхшингиз – яхшилигидан умид қилинадиган ва ёмонлигидан омон бўлинадиган кимсадир. Ёмонларингиз – яхшилиги умид қилинмайдиган ва ёмонлигидан омон бўлинмайдиган кимсадир», дедилар».
Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайит бўлса, бориш ва қайтиш йўлларини бошқабошқа қилардилар яъни ибодат ўринлари давоми...

3859 09:00 / 19.04.2023
. ,. .6233. Саъб ибн Жассома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зебра яъни, ёввойи эшак ҳадя қилсам, у зот уни давоми...

2112 09:51 / 05.12.2018
Ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар.Икки кишидан бошқага ҳасад қилиш йўқ Аллоҳ молдунё бергану, уни давоми...

3671 06:00 / 27.09.2018
. ,. .6642. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қулоқ солиб, итоат этишга байъат берганимизда у зот бизга давоми...

2374 09:44 / 17.01.2019
Аудиолар

211082 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130340 14:35 / 11.08.2021