1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қабул – 2023» диний таълим муассасаларига жами 7 503 нафар абитуриент ҳужжат топширди

18:39 / 21.07.2023 1949 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 20 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига 2023–2024 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёнлари якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва илмий тадқиқотлар бўлими маълумот берди. 


Унга кўра, «Қабул – 2023» жараёнлари давомида диний таълим муассасаларига жами 7 503 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Жумладан: 

– Олий диний таълим муассасаларига 650 нафар, шундан 91 нафари аёл-қиз ва 559 нафари эркак абитуриент; 

– Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 6 853 нафар, шундан 2064 нафари аёл-қиз ҳамда 4789 нафар эркак абитуриентдан ҳужжатлар қабул қилинди.

Ушбу абитуриентларнинг барчасига кириш имтиҳонларида муваффақиятлар тилаймиз!   

Маълумот учун, кириш имтиҳонлари саналари ҳақида қўшимча хабар берилади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълумки, давоми...

1698 17:03 / 29.10.2022
Ҳар йили ўтказиладиган очиқ эшиклар куни доирасида ўтган ҳафтада турли дин вакиллари Германия бўйлаб 900 та масжидга ташриф буюрдилар, ndash деб хабар беради Al Bawaba. давоми...

2230 14:34 / 08.10.2018
Ўтганларнинг охирати обод бўлсинАллоҳ таоло Қуръони Каримда «Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир» деб марҳамат қилган. Дарҳақиқат, ҳар бир тирик жонзот ўлади. Бу ҳаёт давоми...

7479 21:30 / 21.07.2017
Куни кеча Саудия Арабистони Жидда шаҳрида бошланган Қуръони карим мусобақасида мамалакатнинг 21 та университети, давлат ва нодавлат коллежларининг жами 500 нафар давоми...

2416 10:50 / 21.01.2019